ПСЖ Мбаппе ўрнига ундан зўрини олади

“Пари Сен-Жермен” раҳбарияти жамоанинг асосий тўпурари Килиан Мбаппе барча таклифларни рад этганидан кейин унинг ўрнига Эрлинг Холандни олишга қарор қилди.

Маълумотларга қараганда, парижликлар 21 ёшли ҳужумчининг агенти Мино Райола билан музокараларни бошлаб юборган.

ПСЖ хўжайинлари норвегиялик тўпурарни жамоада энг катта маош оладиган футболчига айлантиришга тайёр. Унинг йиллик маоши бонуслардан ташқари 38-42 миллион евро атрофида бўлиши айтилмоқда. Парижликлар ёш ҳужумчи билан 2+1 тизими бўйича шартнома имзолашни режалаштиряпти.

Холанднинг ўзи “Боруссия”да узоқ қолмоқчи эмас. У янги жамоасида йилига 30 миллион евро олишни мўлжаллаётган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию