Ads

«Реал» клуби яримҳимоячи Гарет Бэйлнинг ўрнини босиши мумкин бўлган бошқа футболчини топди, деб хабар бермоқда Испания матбуоти.

Агар уэльслик жорий мавсум давомида ўзини кўрсата олмаса, клуб у билан хайрлашишга тайёр турибди. Унинг ўрнига эса ПСЖ клубига тегишли бўлган, аммо «Валенсия»да тўп сураётган Гонсалу Гедеш таклиф қилинади.

Унинг агенти Жорже Мендешнинг «Реал» раҳбарияти билан муносабати яхши ва трансферни амалга оширишда ёрдам бериши мумкин.

Жорий мавсумда Гедеш «Валенсия» таркибида 10та ўйин ўтказиб, 3та гол урган ва 5та голга ҳаммуаллифлик қилган.