"Реал" Роналдуни фақат битта шарт билан қўйиб юборади

Мадриднинг "Реал" клуби форварди Криштиану Роналду фақат битта шарт билан жамоадан кетиши мумкин.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби”дагилар 33 ёшли португалиялик футболчидан жамоадан кетмоқчи эканлиги ҳақидаги хабарни омма олдида эълон қилишини талаб қилишмоқда. Шу йўл билан “Реал” раҳбарияти ўз мухлислари олдида Роналдуни кетишига улар сабабчи эмасликлари ва бу борада бўладиган танқидлардан ўзларини ҳимоялашмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Роналду 100 млн евро эвазига “Ювентус”га трансфер қилиниши ва у ерда йилига 30 млн евро маош олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!