"Реал" хавотирда
“Реал” мутасаддилари Бразилия чемпионатида порлай бошлаган 17 ёшли Эндрикни ўз сафига қўшиб олган эди.
Вундеркинд учун мадридликлар 35+25 миллион евро кўринишида бадал пули тўлайди. Эндрик 18 ёшга тўлгунича Бразилиядаги фаолиятини давом эттириши келишиб олинган. Балоғат ёшига етганидан кейин футболчи Мадридга келиб, профессионал шартномага имзо чекади.
Испаниянинг As нашрига кўра, Бразилия А Сериясида Эндрик атрофида юзага келган вазият “Қироллик клуби” раҳбариятини хавотирга солмоқда.
Бразилиялик футболчилар Эндрикка нисбатан жуда қўпол ўйнаяпти. Хусусан, “Коринтианс” футболчиси Майкон де Андраде Эндрикка қарши бутсасининг таг қисми билан ташланган. Бундай фоллар ўйинчига оғир жароҳат етказиши мумкин. “Реал” ёш ўйинчини ортиқча қўполликлардан ҳимоя қилиш керак, деб ҳисобламоқда.
Бундан ташқари, мадридликлар 17 ёшлига кам ўйин амалиёти берилаётганидан қониқмаяпти. “Палмейрас” бош мураббийи Абел Феррейра Эндрикни 22 та учрашувдан атиги тўрттасида бошланғич таркибда майдонга туширди.
Фикрлар