Ads

Мадриднинг "Реал" жамоасини узоқ вақт бошқариш осон иш эмас. Шунга қарамай бундай ишни уддалаган бир нечта мутахассис бор. Қуйидаги мақола орқали "қироллик клуби"ни энг кўп бошқарган 7 мураббий ҳақида маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

7. Карло Анчелотти
Натижаси: 119 ўйин. 89 ғалаба, 14 дуранг, 16 мағлубият. Тўплар нисбати 323:103

Анчелотти Мадридликларни 2013-2015 йиллар давомида бошқарди. У клуб билан биргаликда Испания кубоги, Чемпионлар лигаси, Европа суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида зафар қучди. Бироқ Ла лигани юта олмаган италиялик мутахассисга иккинчи мавсумдан кейин чиқиш эшиклари кўрсатиб қўйилди.

6. Милан Милянич
Натижаси: 134 ўйин. 67 ғалаба, 36 дуранг, 31 мағлубият. Тўплар нисбати 231:150

Милянич "Қироллик клуби"га 1974-1977 йиллар мобайнида мураббийлик қилган. Унинг даврида Мадридликлар 50 фоиз ўйинларда ғалаба қозонишган бўлса ҳам, икки марта Ла лига ва бир бора кубокда олтин медалларни қўлга киритишган.

5. Вуядин Бошков
Натижаси: 139 ўйин. 80 ғалаба, 31 дуранг, 28 мағлубият. Тўплар нисбати 249:136

Югословиялик яна бир мутахассис Бошков "бланос"га 1979-1982 йилларда устозлик қилди. У ҳам Милянич cингари жамоани мамлакат чемпиони ва кубоги соҳибига айлантирди.

4. Лео Бенхаккер
Натижаси: 169 ўйин. 107 ғалаба, 40 дуранг, 22 мағлубият. Тўплар нисбати 357:158

Бенхаккер 1986-1989 йиллари "Реал"ни 169 та ўйинда бошқарган. Лео Мадриддаги супер жамоа билан 3 марта чемпионатда, бир бора кубокда ва икки марта суперкубокда бош совринга эга чиқди. Аммо голландиялик мутахассис клубни Чемпионлар кубогида ғолиблик сари етаклай олмади.

3. Жозе Моуриньо
Натижаси: 178 ўйин. 128 ғалаба, 28 дуранг, 22 мағлубият. Тўплар нисбати 475:168

Португалиялик мураббий жамоага мураккаб даврда келди. 2010-2013 йилда Моуриньо "Реал"ни бошқарди ва Ла лигада Гвардиоланинг "Барселона"сини тўхтата олди. Жозе Мадрид клуби билан чемпионат, кубок ва суперкубокда олтин медаллаарга сазовор бўлди.

2. Висенте дел Боске
Натижаси: 245 ўйин. 133 ғалаба, 57 дуранг, 55 мағлубият. Тўплар нисбати 489:289

Дел Боске "галактикос"га уч марта мураббий бўлди. 1994 йили 11, 1996 йили 1 ўйинда жамоани бошқарган Висенте 1999-2003 йилларда 233 та беллашувда клуб устози сифатида фаолият юритди. Испаниялик мутахассис клуб музейига 2 та Испания чемпионати ва битта суперкубокни, иккита Чемпионлар лигаси ҳамда биттадан УЕФА суперкубоги ва Қитъалараро кубокларини туҳфа этган.

1. Мигел Мунос
Натижаси: 595 ўйин. 352 ғалаба, 126 дуранг, 117 мағлубият. Тўплар нисбати 11194:553

"Реал" тарихида энг кўп бошқарган ва энг яхши мураббий бу Муносдир. Мигел 1960-1974 йилларда Мадрид суперклуби билан биргаликда 9 марта Испания чемпиони бўлиб, 2 мартадан испания кубоги ва Чемпионлар кубогида ва бир бора Қитъалараро кубогида ғолиблик нашидасини сурган.

Фурқат Юсупов

Блогдаги бошқа мақолалар

Олий лига-2017. Пенальтидан энг кўп гол урган 6 футболчи

Ла лигада бир мавсумда энг кўп очко жамғарган жамоалар ТОП-10

"Реал"ни энг кўп бошқарган 7 мураббий

"Водий дербилари" чемпиони қайси жамоа?

Испания чемпионатида энг узоқ "қуруқ" ўйин ўтказган 5 дарвозабон

Олий лигада энг кўп гол урган легионерлар ТОП-12

"Водий дербилари" чемпиони қайси жамоа?

Испания чемпионатида энг узоқ "қуруқ" ўйин ўтказган 5 дарвозабон

Олий лигада энг кўп гол урган легионерлар ТОП-12

Александр Гейнрихдан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

"Милан"дан "Интер"га ўтган 8 футболчи

Испания чемпионатида энг кўп "хет-трик"ка эришган 5 футболчи

 Игор Сергеевдан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

Роналдунинг ЧЛдаги голсиз cериялари

Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (2-қисм)

"Манчестер Юнайтед"дан "Арсенал"га ўтган 6 футболчи

Ғофуров ва Турсуновда гол ёхуд легионерларимиз учун омадли ҳафта

"Милан дербиси"даги энг яхши 5 тўпурар

Мадрид дербисининг 5 тўпурари

Мадрид дербисининг 5 "гвардиячиси"

"Локомотив" - "Металлург" учрашувига оид 20 факт

"Арсенал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган 7 футболчи

"Шўртан" - "Қўқон-1912" учрашувига оид 10 факт

Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (1-қисм)

"Олмалиқ" - "Пахтакор" учрашувига оид 10 факт

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (1-ҚИСМ)

"НЕФТЧИ" - "ҚИЗИЛҚУМ" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

РУНИ ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ЖАМОА

"БУНЁДКОР" - "НАВБАҲОР" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАШЪАЛ" - "БУХОРО" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" - "АРСЕНАЛ" ТЎҚНАШУВИДА ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ФУТБОЛЧИ

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (2-ҚИСМ)​​​​​​​