"Рома" мухлислари Моуриньога Шомуродов бўйича талаб қўйди!

Жозе Моуриньо ҳар қандай жамоага қарши асосан бир ҳужумчили тактика қўлламоқда ва ягона марказий форвард вазифасини Тэмми Абрахам бажариб келмоқда. Англиялик ҳужумчи мавсумда тўпурарлик маҳоратини намойиш қилаётгани ва барча турнирларда 24 та гол ургани рост. Бироқ, мутахассислар бу ҳужумчининг бошқа томонига эътибор қаратяпти. “Рома” А Серия клублари орасида энг кўп хавфли вазият яратаётган ва уларни энг кўп барбод қилаётган жамоалардан бири бўлиб қолмоқда. Бой берилган имкониятларнинг аксарияти айнан Тэмми Абрахамнинг ҳиссасига тўғри келмоқда.

Таъкидлаш жоизки, мавсум охирига келиб, англиялик тўпурарда чарчоқ аломатлари сезилаётганини мутахассислар ҳам кўп таъкидлаяпти. Моуриньо эса, фақат уни ўйнатишни истаяпти.

26249106

А Сериянинг 37-турида римликлар “Венеция”ни қабул қилиб, аутсайдер олдида шармандали мағлубиятдан қутилиб қолди. Аниқроғ айтганда, Моуриньо ишонч билдирмаётган Элдор Шомуродов “бўрилар”ни том маънода қутқариб қолди.

Айнан Шомуродовнинг аниқ зарбаси Моуриньо шогирдларига Европа лигаси йўлланмаси учун рақобатлашиш имкониятини сақлаб қолди.

Ўйиндан кейин “Рома” мухлислар ижтимоий тармоқларда ўйин бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.

Sports.uz  портали ўзбекистонлик мухлислар эътиборига Рим клуби мухлисларининг Шомуродов ҳақидаги изоҳларидан айримларини ҳавола этади.

Vladeslaff:

Мени бир нарса ҳайрон қолдиради. Ҳар қандай ўйин, ҳар қайси рақибга қарши, ҳар қандай натижада ҳам Жозе Моуриньо Тэмми Абрахамнинг асосий ўринбосари бўлган Элдор Шомуродовнинг хизматларини инкор этиб келмоқда.

“Лестер”га қарши учрашувда ҳам Шомуродовнинг майдонга туширилмаганидан ҳайратланган эдим.

TheRome:

Шомуродовдан Моуриньога салом! Балли, Элдор. Бу вазиятда рақибни янчиб ташладик. Голни ким урди? Албатта, Шома! Бир эътибор беринг, голдан олдинги вазиятда Пеллегринига товони билан пас берди. Шунчаки, ажойиб!

Очко йўқотганимиз алам қилди. Лекин Шомуродов ўйинга зўр қўшилди. “Рома” мухлислари Шомуродов келаси мавсумга қолиб, кўпроқ ўйнаши ва кўп гол уришига умид қиламиз.

Шунингдек, Крис Смоллинг ҳам барча ҳимоячилар учун одатдагидек бир ўзи ўйнади.

Romagiallorossa:

Биз иккита ҳужумчи билан ўйнамаётганимиз ачинарли ҳолат. Менимча, Тэмми ва Элдор олдинги чизиқда бир бирини жуда яхши тушуниб ўйнайди. Лекин ҳозирги ҳимоямизнинг бу аҳволида иккита ҳужумчини майдонга тушириш, ушалмас орзу бўлиб қолаверади.

Айтганча, Шомуродовнинг голдан олдинга суперпасини кўрдингизми? Қалай чиқди?

 230846508-949ef6ca-fdea-457d-996e-a0aa881feb70

Spirit:

Одатдагидек, Абрахам оёқлари юрмай қолса ҳам 90 дақиқа ўйнайди. Моуриньо Шомуродов сингари ҳужумчиларга эътибор қаратмаяпти. Яна муносиб захира ўйинчилари йўқ, деб нолигани нолиган.

Статистикага эътибор қаратинг. “Рома” ҳужумчиларининг чемпионатдаги натижалари шундай экан:

Феликс Афена-Гьян 665 дақиқа ўйинда иккита гол ва голли пас йўқ.

Николо Дзаньоло 1970 дақиқада иккита гол ва тўртта голли пас.

Элдор Шомуродов 690 дақиқа ўйинда учта гол ва тўртта голли пас.

Менга шуни тушунтириб беринглар! Нега Моуриньо Шомуродовни ёқтирмайди ва фақат Дзаньоло ҳамда Феликсни қўллаб-қувватлайди?

Koenig (Spirit фикрига жавобан):

Кўп нарса учрашувларнинг ўзига хос жиҳатларига, ўйинчилар бундай баҳсларда қайси вазифаларни қандай бажаришига боғлиқ.

Агар Шомуродовни ўзи ўйнаган учрашувларда рақиб дарвозабони билан бирга бир вазиятга чиқариб туришганида чемпионат тўпурари Чиро Иммобиледан кўп тўп киритган бўларди.

Феликс “Женоа”га иккита гол ургани бор гап. Қолган ўйинларни ўртача ёки бўш ўтказди. Шомуродов ундан кўп фойда келтиряпти. Элдор Афена-Гьяндан фарқли равишда тўпни қабул қилиб олиш, ушлаб туриш, ажойиб пас беришни билади ва доим дарвозани мўлжаллаб юради.

Феликснинг Шомуродовдан тезкор экани ҳам факт эмас! Хўш, Афена-Гьян ўзбек ҳужумчисидан нимаси билан устун?

230846508-949ef6ca-fdea-457d-996e-a0aa881feb70

Шомуродов бу ишни илк бор уддалади!

"Олимпико"даги сўнгги голни урган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Шомуродов “Венеция”ни қуйи лигага жўнатворди!

Легионеримиз ўзига Европанинг кучли лигаларига йўл очмоқда!

Шомуродов ва Перес ўрнига “Рома” иккита зўр ҳужумчи оляпти!

Моуриньо келишилган ўйинларга кўнмади

“Рома”нинг пўстагини қоқамиз!

Шомуродов, энди сенга янада қийин бўлади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
sherali ibragimov
15/05/2022 22:11
Eldor har doimgidek o'zi ishtirok etgan mavsumlarda deyarli bir xil natija qayt etmoqda. 10+ gollarda ishtirok etmoqda....
Sardorbek Mamatqulov
16/05/2022 08:16
Omad Eldor. Zoʻr oʻyin koʻrsatdi.Bundanda zoʻrroq oʻyin koʻrsat
&
Ашуров Бахтийор
16/05/2022 06:15
Рома футболчилари асосан узоқдан зарба беришиябди. Мауринио Шомуродовга кўпроқ имконият бериб, жарима майдони ичида ундан фойдаланиб кўрса бўлар эди. Элдоржонда таранлик юқори!