Россия футболчилари Ўзбекистоннинг кучига қандай баҳо берди?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор Россия миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

“Пахтакор” стадиони мезбонлик қилган беллашув натижаси ҳам дўстона кўриниш олди. Қизиқарли ўтган баҳсда ҳеч бир футболчи рақиб дарвозасини ишғол қила олмади. Ўйин голсиз дуранг билан якунланди.

Россиялик футбол мутахассислари ва мухлислари орасида Марказий Осиё сафаридан бирорта голсиз қайтган терма жамоани ва бош мураббий Валерий Карпинни танқид қилаётганлари ҳам кўп.

Бироқ, ўртоқлик учрашувларида майдонга тушган футболчилар рақиб жамоанинг ҳам куч-қудрати борлигини таъкидлаяпти.

Россиянинг бугунги кундаги энг зўр ҳужумчиларидан бири Александр Соболев ўртоқлик баҳсида бир неча бор қулай вазиятга чиққан бўлса-да, миллий терма жамоамиз дарвозасига йўл топа олмади. Акарият вазиятда дарвозабон ва ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди.

соболев

- Яхши ўйнадик. Ғалаба қозонишимиз керак эди. Ўзим уч-тўртта вазиятдан фойдалана олмадим. Ҳар ҳолда ёмон ўйин бўлмагани аниқ.

Чалқанча усулда илгари ҳам гол урганман. Бу гал голдан дарак бўлмади. Афсуски, мен имкониятлардан фойдалана олмадим. Майдонда ўзимни аямайман.

Рақибнинг савияси қандайлигини сўрашяпти. Ҳисоб борасида бирор нима деёлмайман. Чунки ҳисоб учун ўйнамаяпмиз ва унга эътибор қилмадик. Амалда рақиб жуда яхши жамоа экан, - деди Александр Соболев.

Россия миллий терма жамоаси сардори Георгий Жикия ҳам ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

- “Бунақа учрашувлар терма жамоамизни кучсизлантирадими?”, деб сўрашди. Бу провокацион савол. Россия футбол иттифоқи ким билан деса, ўшанга қарши ўйнаймиз.

Ҳимоячи сифатида дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолганимиз ёқимли бўлди. Ҳужум, ярим ҳимоя, умуман олдинги чизиқдагилар ўйинини муҳокама қилмайман. Ўзбекистон ҳақида кам нарса билардим. Фақат бир неча футболчиларини танийман. Терма жамоа савияси анча яхши экан.

Табиийки, Шомуродовни бошқаларга қараганда яхшироқ биламиз. У алоҳида эътиборга лойиқ ўйинчи, - деди Георгий Жикия.

жикия14

Россия миллий терма жамоаси 2022 йил ҳисобидан жами учта ўртоқлик учрашувида қатнашди. Фақатгина Қирғизистон футболчиларига қарши ўйинда россияликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Тожикистон ва Ўзбекистон миллий терма жамоаларига қарши ўтказилган ўртоқлик баҳсларида мухлисларга гол кўриш насиб қилмади.

Ўрунов ЦСКАда ўйнаб кетарди, ҳозир бошқа футболчимиз “Спартак”да ўйнашга қодир!

Карпин “Рома”да ўйнай олмаётган Шомуродовга яна қимматли маслаҳат берди, зора ҳаммаси ўзгарса!

Ўрунов жамоасиз қолганининг ҳақиқати очилди!

Италия клуби Шомуродовга жой бериш учун тактикасини ўзгартиришга қарор қилди

Италия клуби Шомуродов трансферига муносабат билдирди

Шомуродов устозини Италияга чақиряпти!

Шомуродов ва Абрахамдан кейин Дибала ҳам “Рома”дан кетадиган бўляпти!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
21/11/2022 11:04
shunchaki Murabbiy. ozgena etibor berib. olmadi bulmasa Solardik. 4 himoyachi quyin. urta. pas bera oladigan uyinchi bulsa solardik