Шомуродов чемпион жамоа таклифини рад этди!

Элдор Шомуродовнинг Европа мамлакатлари бошланаётган бир паллада ҳамон ўзига янги жамоа топгани йўқ.

Ўзбекистонлик футболчига чорловлар етарлича бўлди, “Рома” клубига легионернинг трансферини сўраб мурожаат қилган жамоалар ҳам бор эди. Хусусан, “Галатасарой”, “Болонья”, “Трабзонспор” аниқ таклифлар билан мурожаат қилди.

“Монца”, “Сассуоло”, “Торино” ва “Вулверхэмптон” курашдан эрта чиқишга қарор қилди.

Сўнгги жиддий таклиф Туркия Суперлигаси ғолиби “Трабзонспор”дан бўлди. Чемпионлар лигасининг саралаш турнирида қатнашадиган жамоа Европанинг энг нуфузли турнири ўйинлари олдидан ҳужум чизиғини айнан Элдор Шомуродов ёрдамида кучайтириб олмоқчи эди.

Ўтган йили Элдор Шомуродов УЕФА Конференциялар лигаси саралаш мусобақаси доирасида Туркияда “Трабзонспор” дарвозасини ишғол қилганидан кейин бу клуб мутасаддилари ҳамюртимизни мўлжалга олиб қўйган кўринади.

5839f729ae841fb1a04bfc7a3c2434b3_1

 

Туркиянинг 61saat сайти тарқатган хабарга кўра, “Трабзонспор” вакиллари Шомуродовнинг агентларига мурожаат қилган ва шу билан бир қаторда “Рома”га ўз таклифини жўнатган. Трабзонликлар ўзбек ҳужумчисини бир йиллик ижараси учун римликларга бир миллион евро ваъда қилган ва кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқини сўраган.

Бироқ, Евро-Футбол сайтининг ёзишича, Элдор Шомуродовга “Трабзонспор” варианти маъқул келмаган ва ҳужумчимиз қардошларга рад жавобини берган. Манбанинг таъкидлашича, ўзбек легионери Италияда қолишни истаяпти.

Аввалроқ, Шомуродов А Серияда қолиш учун “Вулверхэмптон” чорловига ҳам қизиқмагани айтилган эди.

Шу ўринда, “Рома” мутасаддилари таркибдаги ҳужумчилар  Элдор Шомуродов, Стефан Эл-Шаарави ва Феликс Афена-Гьяндан қай бирига аниқ харидор чиқса, тезроқ улардан бирини сотию юбормоқчи. Чунки Жозе Моуриньо спорт директори Тьягу Пинтодан эркин агент мақомида юрган Андреа Белоттини олиб келишни талаб қилмоқда.

Италия терма жамоаси ҳужумчиси римликлар билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришган бўлса-да, “Рома”да ўзи учун жой очилиши кутиб, янги мавсумда жамоасиз қолиб кетишга йўл қўймаса керак.

Элдор Шомуродов фаолияти давомида Ўзбекистон, Россия ва Италия юқори дивизионларида клублар миқёсида жами 221 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 45 марта ишғол қилган ва жамоадошларига 23 та голли пас узатган.

e2d95f399147891b6101ba12633a8bfd

Хуллас, Элдор Шомуродовнинг трансфери бўйича янгилик ва хабарлар ҳали бери тинмайдиган кўринади. Кузатишда давом этамиз.

Легионеримизга Шомуродовнинг йўлини берсин!

Шомуродовга ҳеч қачон харидор бўлмаганмиз!

“Рома” Шомуродов учун сўраётган янги нарх “Болонья”ни жумбушга келтирди!

“Рома”нинг бу ўйинчиси Шомуродовни чиқиштирмаяпти!

Бизда ҳам айб бор. Шаҳбоз Умаровни бошқача жазолаш керак эди!

Шомуродов Россияга қайтадими?

“Рома”: Шомуродов супертўпурар йўлини тўсиб турибди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!