Шомуродов эронликлар “толпа"сида қолиб кетди!

Трансферларга ихтисослашган transfermarkt.world портали янги халқаро мусобақа –  “CAFA Nations Cup-2023” турнирига эътибор қаратди.

Илк маротаба ташкил этилаётган минтақавий мусобақада етти мамлакат – Ўзбекистон, Эрон, Афғонистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Ўмон миллий терма жамоалари ғолиблик учун куч синашмоқда.

Гуруҳ беллашувларига Тошкент ва Бишкек шаҳарлари мезбонлик қилмоқда.

Германияда жойлашган  transfermarkt.world портали мутахассислари “CAFA Nations Cup-2023” мусобақасида қатнашаётган футболчиларнинг трансфер суммаларини эълон қилди.

Таъкидлаш жоизки, кучли ўнликка фақатгина Эрон ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўйинчилари киритилди.

Янги турнирнинг энг қимматбаҳо футболчиси номи Эрон терма жамоаси форварди Меҳди Таремига тегди. Меҳдининг бугунги кундаги нархи 18 миллион еврога баҳоланган. Тареми якунланган мавсумда “Порту” жамоаси таркибида Португалия чемпионатида кумуш медални қўлга киритди. Бундан ташқари, Меҳди 22 та гол билан чемпионат тўпурари бўлди.

1669044905_taremi

Кейинги поғонада Сардор Азмун қайд этилган. Бир пайтлар Элдор Шомуродов қатори Россия Премьер-лигасида тўп тепган бу ҳужумчи ҳозир Бундеслигада ўйнамоқда. Азмун якунланган мавсумда “Байер” сафида 23 та учрашувда ўз ҳисобига тўртта гол ёздириб қўйди. Сардорнинг ҳозирги нархи 12 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Кучли бешликдаги эронликлар орасида фақат Элдор Шомуродов бор. Мавсумни “Рома”дан бошлаб, “Специя”да тугатган ҳамюртимизнинг трансфер суммаси яна бир миллион еврога пасайиб, энди 6 миллион еврони ташкил қиляпти.

“CAFA Nations Cup-2023” халқаро турнирининг энг қимматбаҳо футболчилари ўнлигидан яна икки нафар ҳамюртимиз ўрин олган.

Туркия чемпионатида “Фатиҳ Карагюмрюк” жамоасида машҳур италиялик мутахассис Андреа Пирло қўл остида ўйнаган Отабек Шукуровнинг трансфер суммаси 2,5 миллион еврони ташкил қилмоқда ва моҳир ярим ҳимоячи бу кўрсаткич билан олтинчи ўринда қайд этилган.

Ундан кейинги поғонани Саудия Арабистони чемпионатида Криштиану Роналду билан бирга “Ан-Наср” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Жалолиддин Машарипов банд этган.

Ҳужумкор футболчимизнинг айни пайтдаги трансфер нархи икки миллион еврога тенглаштирилган.

Кучли ўнлик билан танишинг:

  1. Меҳди Тареми (Эрон миллий терма жамоаси) – € 18 млн;
  1. Сардор Азмун (Эрон миллий терма жамоаси) – € 12 млн;
  1. Элдор Шомуродов (Ўзбекистон миллий терма жамоаси) – € 6 млн;
  1. Мажид Ҳусайний (Эрон миллий терма жамоаси) – € 3 млн;
  1. Алиризо Жаҳонбахш (Эрон миллий терма жамоаси) – € 3 млн;
  1. Отабек Шукуров (Ўзбекистон миллий терма жамоаси) – € 2,5 млн;
  1. Жалолиддин Машарипов (Ўзбекистон миллий терма жамоаси) – € 2 млн;

64125881

  1. Содиқ Муҳаррамий (Эрон миллий терма жамоаси) – € 2 млн;
  1. Ҳусайн Канааний (Эрон миллий терма жамоаси) – € 2 млн;
  1. Меҳди Гаедий (Эрон миллий терма жамоаси) – € 1,40 млн.

“CAFA Nations Cup-2023” халқаро турниринингҚолган терма жамоаларнинг энг қиммат футболчиларининг трансфер суммалари билан танишиб олинг.

Фаршад Нур (Афғонистон миллий терма жамоаси) –€ 400000;

Бекназ Алмазбеков (Қирғизистон миллий терма жамоаси) –€ 500000;

Салоҳ Ал-Яҳёий (Ўмон миллий терма жамоаси) –€ 500000;

Парвизжон Умарбоев ва Алишер Жалилов (Тожикистон миллий терма жамоаси) – € 650000;

Арслонмурод Омонов (Туркманистон миллий терма жамоаси) – € 200000.

Шомуродовнинг термадаги голлари Италияда овоза бўлди!

Бу жамоада Шомуродовга жой очилмоқда!

Ўзбек футболчиси Европанинг машҳур клуби назарига тушди. Трансфер бўладими?

Премьер-лига: Легионерларимиз нархлари эълон қилинди!

Шомуродов гол урган дарвозабон ПСЖга ўтадиган бўляпти

Легионеримиз испаниялик устозига қаттиқ ишоняпти!

Легионеримиз кетиш сабаби ва қозоқ футболи камчилигини айтиб кетди!

Ўзбек жангчисидан ғалаба, қозоғистонлик файтер аламига чидолмади ёхуд фанатлардан ҳақли эътироз!

Роналду Машариповга нималарни ўргатди?

Бу терма жамоада Шомуродов йўқ!

Баҳайбат футболчи тезликда Шомуродовга етиб олди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!