Шомуродов мухлислари ўқимасин!

Ўзбекистоннинг бугунги кундаги энг кучли футболчиси, шубҳасиз, Элдор Шомуродовдир. Лекин кучли бешлик лигаларидаги ягона вакилимиз сўнгги икки йилда ўзига муқим жой топа олмаяпти.

“Женоа”даги дебют мавсумида порлаганидан кейин “Рома”га трансфер қилинган ўзбек ҳужумчиси А Серияда тамоман захира ўйинчисига айланиб қолди. “Рома”нинг таниқли юлдузлари билан рақобатда бир ярим мавсум давомида асосий таркибга киритилмаганини тўғри қабул қилиш мумкин.

Элдорнинг йил бошида “Специя”га ижарага ўтгани фаолиятида бурилиш ясаши керак эди. Лекин амалда Шомуродов аутсайдер жамоа сафида ҳам бошланғич таркибдаги жойини сақлай олди, дейиш нотўғри бўлади.

940x706_317x0_detail_crop_squared_20230615113413_91c43c51_dbc73596a0642f6866b877cfd3bf42d9c90890cf1a105b6d70bc6c35e2fd10c5

Ўтган мавсумга эътибор қаратсак, Шомуродовнинг клублардаги фаолиятини у қадар омадли чиқди дея олмаймиз. Умумий статистика ҳам шундан далолат бермоқда. “Рома” ва “Специя” сафида барча турнирларда жами 24 та ўйинда қатнашиб, майдонда 1048 дақиқа ҳаракат қилиб, иккитадан гол ва ассист муаллифи бўлди.

Шунга қарамай, Шомуродовнинг халқаро фаолияти жуда муваффақиятли кечмоқда. 27 ёшли ҳужумчимиз Италия чемпионатига кўчиб ўтганидан кейин Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги иштирокида сезиларли даражада ўсиш кузатилмоқда.

Сўзимиз исботи учун қуйидаги фактни келтирамиз. Машҳур transfermarkt.world портали статистикасига кўра, Элдор Шомуродов Ўзбекистонда "Бунёдкор" ва Россия чемпионатида "Ростов" сафида ўйнаб юрган кезлари миллий терма жамоамиз учун 41 та учрашувда 19 та гол урган эди.

Шомуродов А Серияга кўчиб ўтганга қадар мамлакатимиз бош жамоасининг Баҳрайн, Ливан, Канада, Ироқ, Ўмон, Япония, Хитой, Яман, Саудия Арабистони дарвозаларига биттадан тўп киритган бўлса, Грузия, Туркманистон, Сингапур ва Фаластинга қарши баҳсларида дубль қайд этди.

Италия чемпионатидаги иштирокини бошланиши билан Элдорнинг тўпурарлик маҳорати ҳам ошди. 2020 йилнинг октябридан бери шу пайтгача ҳужумчимиз халқаро миқёсдаги 23 та учрашувда рақиблар дарвозасини 18 маротаба ишғол қилган унинг самарадорлиги сезиларли даражада кўтарилганини кўрсатмоқда.

Сўнгги икки ярим йил ичида Элдор Эрон, Сингапур, Швеция, Қирғизистон, Коста-Рика, Қозоғистон, Боливия, Тожикистон дарвозабонларини бир маротабадан ожиз қолдирган бўлса, Жанубий Судан ва Туркманистонга қарши баҳсларда дубль, Уганда ва Мальдив ороллари терма жамоалари билан беллашувларда хет-трик қайд этди.

Айни пайтда Тошкент ва Бишкек майдонлари мезбонлик қилаётган янги халқаро мусобақа – “CAFA Nation's Cup” турнирида иккита баҳсда қатнашиб, умумий ҳисобда ўз номига учта гол расмийлаштирган Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихида энг кўп гол урган ҳужумчига айланди.

Шомуродовнинг халқаро миқёсдаги голлари сони 37 тага етди ва бу миллий жамоамиз учун мутлақ рекорд ҳисобланади. Элдор аниқ зарбалари орқали Максим Шацкихнинг қарийб 12 йил давом этган рекордини янгилади.

Энди Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоасини 20 июнь куни “CAFA Nation's Cup” халқаро турнирининг финалида Эрон миллий терма жамоасига қарши финал учрашувида майдонга бошлаб тушиши керак.

20230617215801_PFL_2269

Ана ундан кейин ҳамюртимиз Римга қайтиб, янги мавсум бошлангунга қадар “Рома” раҳбарияти билан чемпионатни қайси жамоада бошлаш масаласини ҳал қилиб олиши керак бўлади.

Шомуродов эронликлар “толпа"сида қолиб кетди!

Бу жамоада Шомуродовга жой очилмоқда!

Ўзбек футболчиси Европанинг машҳур клуби назарига тушди. Трансфер бўладими?

Премьер-лига: Легионерларимиз нархлари эълон қилинди!

Шомуродов гол урган дарвозабон ПСЖга ўтадиган бўляпти

Легионеримиз испаниялик устозига қаттиқ ишоняпти!

Легионеримиз кетиш сабаби ва қозоқ футболи камчилигини айтиб кетди!

Ўзбек жангчисидан ғалаба, қозоғистонлик файтер аламига чидолмади ёхуд фанатлардан ҳақли эътироз!

Роналду Машариповга нималарни ўргатди?

Бу терма жамоада Шомуродов йўқ!

Баҳайбат футболчи тезликда Шомуродовга етиб олди

 

   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shahboz qarshi
18/06/2023 21:49
Shomurodovga omad qashqadaryo qarshidan chin ko'ngildan qalbimdan tilab qolaman.