Шомуродов учун сўнгги ўйин! Кейин Элдор ортга қайтади...

Элдор Шомуродовнинг “Специя” билан ҳамкорлиги якунланмоқда. Лигурия клуби ўзбек ҳужумчисини январь ойида ярим мавсумга ижарага олган эди.

“Рома” ҳамюртимиз ўйин амалиётига эга бўлиши учун уни ижарага қўйиб юборди. Римликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо Шомуродов янги имконга лойиқ эканини, ижарадаги давр унга фаолиятини тиклаб олишида қўл келишини таъкидлаб, омад ҳам тилаган эди.

Mourinho-e-Shomurodov

Элдор янги жамоасида 14 та ўйинда майдонга тушди. Бироқ, “Специя”да ҳам захирада қолиб кета бошлади. Бу баҳсларда ҳужумчимиз атиги битта гол урди.

Энди “Специя” мавсумдаги энг муҳим учрашувини ўтказиши керак. Чемпионат якунига кўра, Леонардо Семпличи шогирдлари асосий рақобатчиси “Верона” билан бир хил – 31 тадан очко жамғарди. Бу икки рақиб юқори дивизионда ким қолишини қўшимча беллашувда аниқлаб олиши талаб этилади.

Айтиш жоизки, “Специя” мусобақа жадвалида “Верона”дан олти очко олдинда эди. Бироқ, Шомуродов жамоаси бу фарқни ушлаб қола билмади.

Хуллас, энди масалага нейтрал майдон – “Мапеи” стадионидаги учрашув аниқлик киритиб беради.

Ҳал қилувчи баҳс олдидан “Специя” таркиб борасида жиддий йўқотишларга дуч келди. Хусусан, етакчи ўйинчилардан жамоа сардори Эммануэль Гьяси ва Кельвин Амьян дисквалифакация туфайли “Мапеи”да “Специя”га ёрдам бера олмайди.

Яна етти нафар футболчи жароҳат туфайли сафдан чиққан. Жумладан, дарвозабон Петар Зовко, ҳимоячилардан Эмиль Хольм, Жоау Моутиньо, Маттиа Кальдара, ярим ҳимоячилардан Симоне Бастони, Юлиус Бек ва ҳужумчи Даниэль Мальдини Семпличига ёрдам бера олмайди.

Италия матбуотининг ёшигича, мавсум якунига келиб, асосий ўйинчилардан ярим ҳимоячи Альбин Экдал ва ҳужумкор ўйинчилар – Кевин Агудело ҳамда Даниэле Вереднинг жисмоний ҳолатида муаммолар кузатилмоқда. Улар бўлажак баҳсга тўлиқ тайёр эмас.

Экспертларнинг таъкидлашича, Леонарда Семпличи “Верона”га қарши баҳсда таркибда ротация қилишга мажбур. Масалан, майдон марказида жорий мавсумда атиги беш марта захирадан ўйинга қўшилган Сальва Феррерани асосий таркибга қайтиришига тўғри келди.

Таҳлилчилар мураббийлар штаби Леонардо Семпличи ўйинда 3-5-2 схемасидан фойдаланишини тахмин қилмоқда. “Специя” зўр ўйин кўрсатган баҳсларда айнан мана шу тактик схема иш берган. Бу вазиятда мураббийлар илк дақиқалардан ҳужум чизиғида Элдор Шомуродов хизматига таянишига тўғри келади. Олдинги чизиқда легионеримиз жамоанинг асосий тўпурари Мбала Нзола билан елкама-елка ўйнайди.

Демак, “Верона”га қарши баҳс Элдор Шомуродов учун “Специя”даги сўнгги ўйин бўлиши кутилмоқда. Чунки 30 июнь куни Элдорнинг ижара шартномаси тугайди ва у “Рома” ихтиёрига қайтади.

“Рома” раҳбариятида “Специя” тўпурари Мбала Нзолани трансфер қилиш режаси бор. Римликлар лигурияликлар бу трансферга кўндириш учун Элдор Шомуродовнинг ижара муддатини келаси мавсум охиригача узайтиришга тайёр. Бунинг учун энг аввало, “Специя” А Сериядаги жойини сақлаб қолиши керак. Чунки Шомуродов қуйи лигада ўйнашга кўнмайди.

Умуман олганда, ёзги трансферлар мавсумида Элдор Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келишига тўғри келади. Агар “Рома” ҳамюртимизга ўйин амалиётини кафолатламаса, Элдорнинг агентлари унга янги жамоа топиши талаб этилади.

gettyimages-1250518759-2048x2048_1

"Специя" ва "Верона" ўртасидаги ҳал қилувчи тўқнашув бугун Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади. Беллашувнинг асосий вақтида ғолиб аниқланмаса, қўшимча таймлар ва пенальтилар серияси бўлади. 

Шомуродов гол урган дарвозабон ПСЖга ўтадиган бўляпти

Легионеримиз испаниялик устозига қаттиқ ишоняпти!

Легионеримиз кетиш сабаби ва қозоқ футболи камчилигини айтиб кетди!

Ўзбек жангчисидан ғалаба, қозоғистонлик файтер аламига чидолмади ёхуд фанатлардан ҳақли эътироз!

Шомуродов жамоаси бошқа жойда ўйнайди!

Роналду Машариповга нималарни ўргатди?

Бу терма жамоада Шомуродов йўқ!

Баҳайбат футболчи тезликда Шомуродовга етиб олди

Шомуродов ва Нзола "Милан"га қарши жасорат кўрсатиши керак!

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shahboz qarshi
11/06/2023 18:57
Assalomu alaykum xammaga.xazil tariqasida bo'sayam aytaman mourinyo bilan rasmga tushgani karyerasidagi eng muhim xatolaridan biri bo'lgan eldorni.jenoada tinchgina o'ynab yurgandi o'sha paytlari