Шомуродовни шуғуллантираётган Моуриньо Европа ва Осиё футболчилари фарқини айтди

“Рома” футболчилари мавсумга тайёргарликни Японияда олиб бормоқда. Жозе Моуриньо Қатардаги жаҳон чемпионатида япониялик футболчиларнинг Германия терма жамоаси устидан 2:1 ҳисобида қозонган ғалабасига муносабат билдирди.

Португалиялик мутахассис мураббийлик соҳасидаги бой тажрибасидан келиб чиқиб, европалик ва осиёлик чарм тўп усталарининг ишга муносабатдаги асосий фарқини айтди.

- Европа футболида асосий эътибор футболчиларнинг индивидуал сифатларига қаратилади ва бу ички худбинликни келтириб чиқаради.

Шахсан ўзим футболчиларга улар келган мамлакатнинг бир қисми сифатида қарайман. Мен ҳеч қачон япониялик футболчини шуғуллантирмаганман, лекин осиёлик ўйинчилар билан ишлаганман.

Мен уларнинг менталитети ўзига хослигини яхши тушунаман. Улар муҳим бир жиҳат билан ажралиб туради. Осиёлик ўйинчилар ўзи учун эмас, балки жамоа учун ўйнайди, - деди Жозе Моуриньо.

Элдор Шомуродов айни пайтда Жозе Моуриньо қўл остида ўйнаётган ягона осиёлик футболчи ҳисобланади.

Легионеримиз мавсумнинг дастлабки қисмида саккизта учрашувда майдонга тушиб ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. Қишки трансферлар вақтида ҳамюртимиз бошқа жамоага ўтиши кутилмоқда.

1236815338.0

“Рома”да  ўйин амалиётисиз қолаётган ҳужумчимизга “Монца”, “Кремонезе”, “Торино”, “Болонья”, “Сампдория” каби жамоалардан чорлов бор.

А Серия клуби: Шомуродов зўр ўйинчи, лекин бизга ўз ихтиёри билан ўтиши муҳим!

Шомуродовга харидор жамоалар рўйхати эълон қилинди. Яхши клублар бор!

Футболчимиз керак бўлса, Шомуродовга алмашамиз!

Шомуродов Японияга келди!

Россия футболчилари Ўзбекистоннинг кучига қандай баҳо берди?

Шомуродов ва Абрахамдан кейин Дибала ҳам “Рома”дан кетадиган бўляпти!

Шомуродов устозини Италияга чақиряпти!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!