Шомуродовнинг издоши бўлиши кутилган ҳужумчи келмайди. "Женоа" трансфери барбод бўлди!

Sports.uz эътиборингизга хориж матбуоти Элдор Шомуродов тўп сураётган “Женоа” клуби фаолиятига доир хабар ва маълумотларда ҳавола қилишда давом этади.

Эртага иккинчи ўйин ва Элдор яна гол уриши керак!

Мавсумга Австриядаги ўқув-машғулот йиғини орқали тайёргарлик кўраётган “Женоа” футболчилари биринчи назорат ўйинида “Штубай” жамоасини 5:0 ҳисобида мағлуб этгани ва биринчи голни Элдор Шомуродов ургани ҳақида хабардорсиз.

“Женоа” навбатдаги ўртоқлик ўйинини эртага Австрия чемпионати вакили “Ваккер Инсбрук” жамоасига қарши ўтказади. Ушбу учрашувда ҳам легионеримиздан гол кутиб қоламиз.

214908871_4754404094570473_1772186047333619736_n_1

Генуяликлар Австриядаги ўқув-машғулот йиғини 24 июль куни якунлаб, шу куннинг ўзда Францияга йўл олади ва ПСЖ билан ўртоқлик учрашувида қатнашади.

“Женоа” трансфери барбод бўлди!

Генуя клуби украиналик  ҳужумчи Владислав Супрягага харидор бўлаётгани ҳақида хабарлар тақатилаётган эди. Аввалроқ, Элдор Шомуродовнинг А Сериядаги муваффақиятли иштирокидан сўнг, генуяликлар МДҲ ҳудудидан етишиб чиқаётган футболчиларга эътибор қарата бошлагани айтилганди.

Бироқ, “Женоа” бу трансфердан воз кечадиган бўлди. Бунга асосий сабаб сифатида “Динамо Киев” раҳбарияти 21 ёшли футболчи учун 15 миллион евро товон пули талаб қилаётгани кўрсатилмоқда.

Шу боис, Давиде Баллардини эътиборини “Аталанта” вакили Сэм Ламмерсга қаратмоқда. Бу клуб А Серияда бир йил ўйнаб, ҳам тажриба тўплаган, ҳам ўзини кўрсата олган нидерландиялик ҳужумчи учун киевликлардан беш миллион кам сўрамоқда.

111_dynamo.kiev.ua

“Женоа” кутган Евро қаҳрамонини турклар илиб кетди

Европа чемпионатида Швеция дарвозасига урган голи бўлиб эътиборга тушган украиналик ҳужумчи Артём Довбик Туркиядан қўним топишга яқин турибди.

Ўзига янги ҳужумчи қидираётган “Трабзонспор” раҳбарияти “Днепр-1” жамоасига ҳужумчи учун беш миллион евро тўлашга тайёр.

Аввалроқ, Давбикка “Женоа” ҳам харидор бўлганди. Бироқ, украиналиклар генуяликлардан бу футболчи учун 10 миллион евро талаб қилгани туфайли трансфер музокаралари тўхтаб қолганди.

image

“Женоа” қариядан воз кечолмади

“Женоа” раҳбарияти 36 ёшли ярим ҳимоячи Валон Бехрами билан амалдаги шартномани бир йилга узайтирганини оасман эълон қилди. Энди швецариялик футболчи 2022 йилнинг ярмигача генуяликлар сафида тўп суради.

Бехрами “Женоа” сафига 2020 йили қўшилган эди. Якунланган мавсумда у А Серияда 26 та учрашувда майдонга тушди, лекин голли вазиятларда иштирок эта олмади. Бехрами Фаолияти давомида “Лацио”, “Вест Хэм Юнайтед”, “Фиорентина”, “Наполи”, “Гамбург”, “Уотфорд”, “Удинезе”, “Сьон” каби клублар шарафини ҳимоя қилган. 2005-2018 йиллар давомида терма жамоа аъзоси бўлган.

456453

Баллардини “Ювентус” футболчиси учун навбатда турибди

“Ювентус” ёзги трансферлар вақтида Жанлука Фработтани бошқа жамоага ўтказиб юборишни кўзламоқда.

Истеъдодли ҳимоячини ўз сафида кўрмоқчи бўлган жамоалар қаторида “Женоа”, “Аталанта”, “Верона”, “Трабзонспор” бор.

Ўтган мавсумда туринликлар сафида 17 та учрашувда қатнашиб, битта гол урган ва битта голли пас берган ҳимоячига бош мураббий Массимилиано Аллегри янги чемпионатда имкон бермаслигини айтди.

Шу боис, клуб уни сотиб юборади!

89d2c613911eb87f5822afba28d48

“Спартак” биринчи кетадиган футболчи номини эълон қилди. У Ўрунов эмас!

Легионеримиз янги жамоага ўтди!

Тўпурар легионеримизни УЕФА мусобақасига чақиришмоқда!

Легионеримизни ўйнатмаган жамоа премьер-лигадан четлатилади!

Шомуродов рақамини ўзгартирди!

Шомуродов янги мавсумда нечта гол ура олади? Элдор саволга жавоб берди!

Шомуродов янги мавсумда нечта гол уришини айтди!

“Тоттенхэм”да Шомуродовни кутган Моуриньо энди “Рома”дан Элдорни олишни талаб қилмоқда!

Шомуродов мутахассислар фикрини ўзгартирди!

“Женоа” Шомуродовга Украинадан рақобатчи олиб келмоқда!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
20/07/2021 19:48
Женоадан яхши ўзгаришларни кутиб қоламиз.