“Специя” мураббийи Шомуродов ҳақида нималар деди?

“Рома”дан “Специя”га кўчиб ўтган Элдор Шомуродов фаолиятида янги саҳифа очилди. Рим клубида майдонни соғиниб яшаган ҳужумчимиз янги жамоасида илк дақиқалардан тўп тепиш имконига эга бўлди.

Янги йилдаги илк учрашув – Шомуродовнинг дебюти “Наполи” билан тўқнашувга тўғри келди. А Серияда ҳеч ким бас келолмаётган неаполликлар “Специя”ни ҳам қийинчиликсиз таслим қилди. Бу борада Шомуродовнинг дебютини омадли чиқди, деб бўлмайди.

“Наполи”нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашувдан кейин “Специя” бош мураббийи Лука Готти ўрнига жамоани бошқарган  ёрдамчи мураббий Фабрицио Лорьери ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида:

Хатоларимизга ўралашиб қолмоқчи эмасмиз. Бош мураббий билан билан баҳсга пухта тайёргарлик кўргандик. Футболчилар майдонда кўрсатмаларимизга амал қилди. Биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатдик. “Наполи” хавфли вазиятлар ярата олмади.

Иккинчи бўлим бошида омадсизлик туфайли гол ўтказиб юбордик ва шундан кейин ҳаммаси ўзгариб кетди.

Шомуродов ҳақида:

Биз асосий тўпураримиз Мбала Нзоланинг биз учун қандай аҳамиятга эга эканини яхши биламиз. Лекин биз бошқа ҳужумчилар, хусусан, Элдор Шомуродовни ҳам қадрлаймиз. Элдорга ва яна бир янги ҳужумчимиз Кроллисга бироз вақт керак. Улар жамоага тез киришиб кетишга ҳаракат қиляпти. Улар янги муҳитга қандай мослашаётгани бизни қониқтиради.

Чемпионат давомида янги ҳужумчиларимиз бизга ёрдам беради ва биргаликда яхши натижаларга эриша оламиз.

Preview-11283350_w0

Лука Готти ҳақида:

Учрашувга биргаликда тайёргарлик кўрганмиз. Мураббий жисман ўз ўриндиғида ўтирмаса ҳам, биз билан доимо биргалигини ҳис қилиб турдик. Биз ҳар икки бўлим бошланишидан олдин кўришиб, гаплашиб олдик.

Готти майдонга қайтишни истайди. Кейинги ҳафта бошларида бош мураббий яна сафимизга қайтиш имконига эга бўлади. Буни интизорлик билан кутяпмиз, - деди Фабрицио Лорьери.

“Специя” 21-турдаги мағлубиятдан кейин 18 очко билан 17-поғонадаги ўрнини сақлаб турибди. Элдор Шомуродов жамоаси навбатдаги учрашувни сафарда “Эмполи”га қарши ўтказади.

Мазкур учрашув 11 февраль куни Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.

Шомуродовнинг янги жамоадаги дебюти қандай баҳоланди?

Шомуродов “Наполи”га қарши ўйиндан олдин нималар деганини биласизми?

Шомуродов А Сериянинг энг зўр тўпурари билан тўқнашади!

Шомуродов буни ҳазил, деб ўйлади!

Агент: Шомуродовга Италия, Испания, Германия ва Англиядан таклифлар бор, лекин...

Тезкор: Бобур Абдухолиқов Беларусь чемпиони, деб эълон қилиниши кутилмоқда!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!