Тезкор! Моуриньодан Шомуродовга муҳим хабар!

Жозе Моуриньо А Серия тўртинчи турида “Монца” устидан 3:0 ҳисобида қозонилган ғалабадан кейин DAZN журналистларига интервью бериб, ҳали бирор марта майдонга тушмаган ва бир неча клуб нишонида турган Элдор Шомуродов ҳақидаги ҳам фикр билдирди.

Дибала ҳақида

Ўтган йили “Ювентус” билан “Олимпико”да ўйнаганимизда Пауло Дибалага “Сен зўрсан”, деган эдим ва бугун ҳам унга худди шу гапларни такрорладим.

Баъзан шундай талантлар учрайдиган улар жамоадан ажралиб қолади. Дибала эса, жамоа билан бирга ўйнайдиган катта истеъдод соҳиби. Ўзининг вазифаси бўлмаса ҳам, ҳимояда катта ишларни бажармоқда. Уни алмаштираётганимда майдонда қолдиришни ва хет-трик қилмоқчи эканини айтди. Мен унга “буни “Удинезе” билан ўйинда қиласан”, дедим.

Paulo-Dybala-net-1-703x400

Ўйин ҳақида

Бу натижа нуқтаи назаридан бизга хотиржамлик берган энг яхши ўйин бўлди. Шунга қарамай, баҳс анча мураккаб кечди. Ўйин бошида тўпни назорат қилишга қийналдик ва прессинг қўллашга мажбур бўлдик. “Монца” жуда яхши жамоа. Тажрибамизга таянган ҳолда кўпроқ тўп киритишимиз мумкин эди. Мен Карсдорп ва Спинаццолага дам бериб, Челик ва Залевскини ўйнатишга қарор қилдим.

Ибаньес ҳақида

Ибаньес бошқалардан фарқли жиҳатларга эга. Тўпни хотиржам ушлаб туради ва тўғри қарорларни тез қабул қилади.  Рожер аввалгидан анча фарқли тарзда ўйнай бошлади.

Абрахам ҳақида

Мен бугун Тэмми ҳақида ҳам гапирмоқчиман. Ниҳоят, у менга ёқадиган ўйин намойиш қилди. Бу мен кутган Тэмми эди. Бугунги баҳс Пауло Дибаланики бўлди, лекин Абрахам ажойиб ўйнади.

Белотти ҳақида

Андреа Белотти жамоа билан ишлагани йўқ, шахсий мураббий ёрдамида шуғулланди. Ўйинда унга чаққонлик етишмади ва тўпга эгалик қила олмади. Бир-икки ҳафта биз билан машғулот ўтаса ўзига бўлган ишончи яна қайтади ва яна голлар ура бошлайди.

Шомуродов ҳақида

Элдор Шомуродов трансфер бозори туфайли анча босим остида қолганди. Энди Элдорнинг атрофидаги вазият анча тинди. Энди у ҳам бизга ёрдам қўлини чўза олади.

large

Моуриньонинг бу гапларини таҳлил қилган мутахассислар португалиялик мутахассис ўзбек ҳужумчисини жамоада олиб қолишга қарор қилганини таъкидлашмоқда. Ҳозирнинг ўзида “Монца”, “Болонья” ва “Торино” каби клублар Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олишга тайёр турибди.

Шунга қарамай, Жозе Моуриньо Элдор Шомуродовни жамоада қолдиришининг эҳтимоли катта. Чунки клуб Феликс Афена-Гьянни сотиб юборди ва Моуриньо кутган Андреа Белоттини қўлга киритди. Энди Шомуродовни жамоадан кетгазишга ҳожат қолмади.

Элдор Шомуродов “Машъал”, “Бунёдкор”, “Ростов”, “Женоа” ва “Рома” жамоалари сафида жами 221 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 45 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 23 та голли узатма оширган.

90a82187915f600ff32a3eadf6e20766

Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида жами 53 та беллашувда қатнашиб, ўз ҳисобига 30 та гол ёздириб қўйган.

Сўнгги имконият: Шомуродовга уч даъвогар ва Элдор қайси клубга насиб қилади?

Моуриньо Абрахамдан қаттиқ норози, энди Шомуродовга имкон берадими?

Жамоасига илк ғалабани келтирган футболчимиз энг зўрлар қаторидан жой олди!

Европа клублари назарига тушган легионеримиз яна гол уриб, жамоасини биринчи ўринга кўтарди!

Шомуродов Россияга қайтадими?

“Рома”: Шомуродов супертўпурар йўлини тўсиб турибди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Zulunov Abdumutallib Adilovich
31/08/2022 12:28
18 млн еврога олган Рома ахмоқ бўлган. Олсанг 10 млнга сотиб ол сотишга хам қийналмасдинг
&
nazarov Muhammadmirzo
31/08/2022 10:07
Tezroq ketishi kk bo'masa zaxirada chiridi buni shomurodov ni o'zi ham biladi shoma umringni isrof qilma krisa mavrni qo'lida u cholvachcha ko'p istedotlarni zaxirada chiritgan
Gairat Alimov
31/08/2022 12:18
УФА қаеққа қаряпти, нега жим турибди. Терма жамоа етакчи аъзоси уйин амлиетисиз колиб кетяпти. Илтимос еки эътироз билан чикиши керакку. Нахотки мутассадилар бефарқ.
Шухрат Хусаинов
03/09/2022 23:24
Элдор Зур запасной игрок
muslimbekjon raximov
31/08/2022 19:37
Eldor xech qayerga ketmaydi