"Тоттенхэм" ёзги трансферлар учун қанча маблағ сарфламоқчи

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида янги футболчилар сотиб олишга 170 млн евро сарфламоқчи. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “шпорлар” раҳбарияти трансферлар учун 70 миллион евро ажратмоқчи, қолган 100 миллион евро эса футболчилар сотувидан тушган маблағ эвазига шакллантирилади.

Маълумотларга кўра мавсумлар оралиғида “Тоттенхэм” сафини Тоби Алдервейрелд, Дэнни Роуз, Киран Триппьер, Виктор Ваньяма, Жорж-Кевин Нкуду, Кристиан Эриксен ва Фернандо Льоренте каби футболчилар тарк этиши айтилмоқда.

Бош мураббий Маурисио Почеттино эса битта чап қанот ҳимоячиси, учта ярим ҳимоячи ва Харри Кейнга ўриндош сифатида битта ҳужумчи сотиб олишни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!