"Тоттенхэм"даги даниялик футболчилар сони яна биттага кўпайиши мумкин

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби "Копенгаген" ярим ҳимоячиси Роберт Сковга қизиқиб қолди.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра “шпорлар” 22 ёшли даниялик футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида сотиб олишга уруниб кўришмоқчи.

Таъкидлаш керакки Сковга шунингдек "Вест Хэм", "Уотфорд" ва "Вулверхэмптон" каби АПЛнинг бошқа жамоаларидан ҳам жиддий қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Сков жорий мавсум “Копенгаген” сафида жами 38та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 24та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!