Ads

"Тоттенхэм" клубининг янги стадиони"The Nike Stadium" деб номланиши мумкин. Бу ҳақда beIN Sports хабар бермоқда.

Унга кўра “шпорлар” ва АҚШ компанияси ўртасида ўтказилган музокаралар муваффақиятли якунланган.

Бундан ташқари “Тоттенхэм”нинг янги стадиони қачон фойдаланишга топширилиши ҳам маълум бўлди. Ушбу ўйингоҳ 7 апрель куни очилади. Шу куни “шпорлар” “Брайтон”га қарши баҳсни янги аренада ўтказишлари режалаштирилган.