Хавьер Мендез: "Жон Жонсни тарихдаги энг буюк жангчилардан бири деб аташ нотўғри"
Хавьер Мендез оғир вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони америкалик Жон Жонсни профессионал фаолияти давомида допинг истеъмол қилганликда айбланган машҳур велоспортчи Ленс Армстронг билан солиштирди.
"Дана ҳали ҳам Жон Жонс вазн тоифасидан қатъи назар, энг яхши жангчилар рейтингида биринчи ўринда эканини таъкидламоқда. Унинг ўзига хос асослари бор. Бироқ, бу худди Ленс Армстронг билан бўлган ҳолатга жуда ўхшайди. Армстронг "Тур де Франс" да бир неча бор ғолиб чиққан бўлса-да, допинг туфайли унинг барча унвонлари тортиб олинди. Ҳаттоки йиллар ўтиб қўлга олинса ҳам, у барча чемпионлик совринларини йўқотди. Жон Жонс ҳам допинг билан қўлга тушган. Шунинг учун, менимча, уни тарихдаги энг буюк жангчилардан бири деб аташ нотўғри", - дея Хавьер Мендез сўзларини келтирган Bloody Elbow.
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!
Фикрлар