Япон футболчиси Ўзбекистон кучайганини тан олди
Қозоғистоннинг “Елимай” жамоаси аъзоси Такуя Мацунага Қатар мезбонлик қилаётган Осиё кубоги мусобақасига доир ўз фикрларини билдирди.
Япониялик футболчи sportplustv.kz сайтига берган интервьсида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳақида ҳам гапирди.
33 ёшли Такуя Мацунага профессионал фаолияти давомида Литва, Эстония, Индонезия, Фарер ороллари, Қирғизистон ва Қозоғистон жамоаларида тўп тепган.
— Такуя Осиё кубогида сиз учун қадрли бўлган Япония терма жамоаси иштирок этмоқда. Мусобақани кузатиб борамизми?
— Албатта, мен Япониянинг ҳар бир ўйинини кузатаман ва терма жамоага мухлислик қиламан. Бизнинг гуруҳимизда Ироқ, Вьетнам ва Индонезия бор. Биз бу терма жамоаларга қарши бўладиган барча ўйинларда ғалаба қозонамиз, деб ўйлайман.
— Сизнинг фикрингизча, Осиё чемпионатида қайси миллий терма жамоалар ҳаммани ҳайратга солиши мумкин?
— Ўзбекистон ва Таиланд терма жамоалари ҳозир жадал ривожланиб бормоқда. Айнан уларнинг нималарга қодирлиги кўпчиликни ўйлантириб турибди.
— Турнир фаворити қайси жамоа? Кубокни ким олади?
— Албатта, Япония. Бу терма жамоа асосий фаворит. Лекин Жанубий Корея ва Саудия Арабистонини ҳам ҳисобдан чиқариб бўлмайди. Мен эса бош совринни биз ютишимизга умид қиламан.
Осиё кубоги тарихида Япония бу мусобақада энг кўп ғолиб чиққан терма жамоа ҳисобланади. Кунчиқар юрт вакиллари жами беш маротаба финалда ўйнаган. Шулардан 1992, 2000, 2004, 2011 йилларда бош совринга эга чиққан.
2019 йилги финалда японлар бу галги мусобақа мезбони Қатар миллий терма жамоасидан 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган.
Асосий таркибининг аксарияти Европанинг кучли клубларида фаолият юритаётган Япония терма жамоаси ўз олдига бешинчи марта Осиё кубогини қўлга киритиш вазифасини қўйган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса, қитъа чемпионатини “В” гуруҳидан бошлайди. Сречко Катанец бош мураббийлигидаги терма жамоамиз биринчи учрашувини 13 январь куни Тошкент вақти билан 22:30 да Сурия футболчиларига қарши ўтказади.
Гуруҳдаги иккинчи беллашув 18 январга белгиланган ва унда ҳамюртларимиз Ҳиндистон миллий терма жамоасини синовдан ўтказади.
“В” гуруҳининг марказий учрашуви 23 январь куни Ўзбекистон ва Австралия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.
Бу трансфер амалга ошса, Ҳусанов мунтазам асосий таркибда ўйнайди!
Икки легионеримиз учун Туркия, Россия ва Қозоғистон клублари курашяпти
Ҳусановни Францияда кутишяпти!
“Барса”да Ямаль, бизда Файзуллаев!
Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги рақиби Сурия Россиядан Файзуллаевни яхши биладиган футболчини чақирди!
Ниҳоят, Файзуллаев мухлислар ва мутахассисларга мурожаат йўллади
Файзуллаев энг муҳим воқеани айтди
Файзуллаев рақиб устига қўрқмай бостириб борадиган футболчи!
Файзуллаев бўлмаганида аҳвол яна ҳам оғирлашарди!
Фикрлар