Яхшибоев жамоаси ўйнайди. Жасурдан гол кутамиз!

Жасур Яхшибоев ўйнаётган “Шериф” жамоаси бугун Молдова чемпионатида навбатдаги учрашувини ўтказади.

Амалдаги чемпион 11-тур доирасида “Флорешти” футболчилари билан куч синашади.

Молдова чемпионатининг юқори лигаси – Миллий дивизионда саккизта жамоа иштирок этмоқда. Улар орасида энг қудратлиси “Шериф” ҳисобланади.

Тирасполликлар чемпионатдаги илк ғалабасини 2000-2001 йилги мавсумда нишонлаган. Йигирма йил ичида “Шериф” футболчилари бир маротабадан кумуш ва бронза медалларга эга чиққан. Қолган чемпионатларни чемпион сифатида якунлаган.

Жорий мавсумда Яхшибоев жамоаси тўртта ғалаба, биттадан дуранг ва мағлубият қайд этиб, 13 очко билан тўртинчи поғонада қайд этилган.

Тирасполликлар мусобақада биринчи ўринда бораётган “Петрокуб”дан тўққиз очкога ортда қолмоқда. Бироқ, “Шериф” пешқадамдан тўртта ўйин кам ўтказган ва бу захирадаги учрашувларнинг барчасида зафар қучса, “Петрокуб”дан ўзиб кетиш имкони бор.

Жасур Яхшибоев “Шериф” таркибига қўшилганидан кейин дебют учрашувини айнан “Петрокуб” жамоасига қарши ўтказди. Илк баҳсда биттадан гол ва голли пас берган ҳамюртимиз “Шериф”га асосий рақибни мағлуб этиб берди – 2:0.

61423a41084ec

Бўлажак учрашув олдидан “Шериф” футболчиларининг кайфияти яхши. Украиналик мутахассис Юрий Вернидуб шогирдлари тарихда илк бор, УЕФА Чемпионлар лигаси гуруғ босқичида ўйнаб, дебют учрашувида Донецкнинг “Шахтёр” клубини тиз чўктирди. Жасур Яхшибоев ўша беллашувда “кўҳна қитъа”нинг энг нуфузли турниридаги дебютини нишонлади.

Тирасполликларнинг бу галги рақиби – “Флорешти” чемпионатнинг энг заиф жамоаси. Улар ўнта учрашувнинг барини бой берган. Рақибларга энг кам – атиги бешта  гол уриб, ўз дарвозасидан энг кўп – 27 та маротаба тўп олиб чиққан.

“Шериф” ҳужумининг етакчиларидан бирига айланган Жасур Яхшибоевдан кўпчилик чемпионатнинг ҳимоячи энг заиф жамоаси билан бўладиган ўйинда гол кутаётгани бор гап.

“Шериф” футболчилари учун бугунги ва 25 сенятбрь куни “Динамо-Авто” клубига қарши ўтказиладиган учрашув муҳим аҳамият касб этади. Тирасполликлар учун охирги икки ўйин Чемпионлар лигаси гуруҳ баҳсида “Реал” билан бўладиган беллашувга тайёргарлик вазифасини ўтайди. Тақвимга кўра, Жасур Яхшибоев ва унинг жамоадошларини 28 сентябрь куни “Сантьяго Бернабеу”да гуруҳнинг энг қудратли жамоасига қарши ажойиб ўйин кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жасур Яхшибоев ўтган мавсумда “Шахтёр-Солигорск” таркибида Беларусь чемпионлигини қўлга киритганидан кейин, шу йилнинг бошида Польша чемпиони “Легия” билан шартнома имзолаган эди. Футболчимиз янги жамоа сафида ўйин амалиётига эга бўлмади. Шу боис ёзги трансферлар охирида “Шериф”га ижарага ўтди ва бир мавсум Тирпасполь клуби шарафини ҳимоя қилади.

Яхшибоев Европа Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич ўйинларида ўз салоҳиятини намойиш эта олса, унинг фаолиятида бурилиш бўлиши мумкин.

jasa

"Шериф" - "Флорешти" учрашуви Тошкент вақти билан 21:00да бошланади. 

Супергол урган легионеримиз нималар деди?

Чемпионлар лигасида зафар қучган Яхшибоев жамоаси ҳақида антиқа маълумот

Легионеримизнинг “кулгили голи" асосий рақибни тиз чўкдирди

Европа томонлардаги легионеримизнинг голи муҳим ғалаба келтирди

 Яхшибоевни УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида дебют кутмоқда! У турнирнинг энг заиф жамоасини “Шахтёр”, “Реал” ва “Интер”дан қутқара оладими?

УЕФА Чемпионлар лигаси ўйини олдидан ўзбек легионери супер гол урди!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Ulugoff Dlyabiznesa
22/09/2021 11:24
Uzbekistan Legioners телеграм каналида бугунги мухим уйинлани анонси и силкалари жойланган! кимга кизу болса бугун Нижний Новгород, Уфа, Шериф, Энергетик БГУ уйниди