"Ювентус" Мексика терма жамоаси ҳужумчисини сотиб олиш бўйича музокараларни бошлади

  • 19 августа, 2020, 21:28
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

"Ювентус" яқин вақтлар ичида "Вулверхэмптон" ҳужумчиси Рауль Хименесни ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “кекса синьора” спорт директори Фабио Паратичи АПЛ клуби билан мексикалик футболчининг трансферини муҳокама қилиш учун Лондонга учиб кетган. Ушбу трансферга туринликларнинг уч футболчисидан бири - Алекс Сандро, Аарон Рэмси ёки Дуглас Коста қўшиб берилиши мумкин.

29 ёшли Хименес ўтган мавсум “Вулверхэмптон” сафида 55 та ўйинда майдонга тушди ва 27 та гол ҳамда 10 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию