
Заха ёзда Лондон клубига кўчиб ўтиши мумкин
"Кристал Пэлас" жамоаси ҳужумчиси Уилфрид Заха фаолиятини "Тоттенхэм" клубида давом эттириши мумкин.
"Шпорлар" ёзги трансфер бозори вақтида таркибни кучайтириш учун янги харидларни амалга оширишади. Клубнинг бу борадаги мақсади "Кристал Пэлас" етакчиси Заха бўлиб турибди.
Аввалроқ Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ҳам айнан Заха хизматига қизиқиш билдираётганлиги борасида маълумотлар пайдо бўлган эди. Бироқ футболчининг ўзи Англияда қолишни ва Чемпионлар лигасида иштирок этадиган клубларнинг бирида тўп суришни истаётганлигини маълум қилган эди.
Comments