Бу футболчи Шомуродовнинг ўрнини тортиб олди!

“Рома” тарихидаги энг зўр тўпурарлардан бири Роберто Пруццо жамоа ҳужумчиси Борха Майоралнинг имкониятларини юқори баҳоламоқда.

- Менинг фикримча, жамоадаги рақобат унинг фойдасига ишлай бошлади. Ҳужумчилар иерархияси тез-тез ўзгариб туради. Борха аввал Моуриньо жамоасида учинчи ҳужумчи эди. Ҳозир иккинчи ўринга кўтарилди. Тез орада “Рома”нинг асосий ҳужумчи мавқеини қайтариб олиши мумкин, - деди Роберто Пруццо.

Borja-Mayoral

Дарҳақиқат, “Рома”на Элдор Шомуродов келганидан кейин жамоанинг асосий тўпурари бўлган Борха Майораль захирада ўтириб қолди. Тэмми Абрахам трансферидан кейин ўзбек ҳужумчиси иккинчи планга ўтди.

Жозе Моуриньо кейинги пайтда Элдор Шомуродов ўрнига иккинчи ҳужумчи сифатида Борха Майорални ўйната бошлади. Аввалроқ, “Реал” ижарадаги тарбияланувчиси ўйин амалиётига эга бўлмаётгани учун Борхани муддатидан олдин қайтариб олмоқчи эди. Энди вазият испан ҳужумчиси фойдасига ўзгариб бормоқда.

Шу ўринда, Роберто Пруццо ва Элдор Шомуродов фаолиятидаги ўхшаш жиҳатга эътиборингизни қаратмоқчимиз. Роберто Пруццо ҳам А Сериядаги иштирокини “Женоа”да бошлаган. Кейин Генуя клубидан “Рома”га ўтган. Римдаги фаолияти анча самарали бўлди ва 240 та учрашувда 106 та тўп киритишга эришди.

unnamed_13

Шомуродов ҳам “Женоа”да ўйнаб, ўтган ёз “Рома”га трансфер қилинганидан хабарингиз бор.

“Рома” украиналик футболчи учун 20 миллион евро таклиф қилди

“Рома” Украина терма жамоаси ва “Динамо Киев”нинг чап қанот ҳимоячиси Виталий Миколенко трансфер қилишни истамоқда.

Римликлар истеъдодли футболчи учун киевликларга 20 миллион евро таклиф қилди. Бироқ, бу сумма “Динамо” раҳбариятини қониқтиргани йўқ. Чунки, “Эвертон” Миколенко учун 23,5 миллион евро тўлашга тайёрлигини билдирган.

Маълумотларга қараганда, “Динамо” мутасаддилар Миколенко трансфери бўйича ҳар икки клуб билан музокара ўтказиб,  якуний қарорни январь ойида эълон қилади.

23 ёшли Виталий Миколенко жорий мавсумда Украина чемпионатида 15 та учрашувда иштирок этди.

468337

“Рома”га вақт керак

“Рома” тарихидаги энг ёрқин ўйинчилардан бири Даниэле Де Росси жамоа юқори нуфузли сорвинларга даъвогарлик қиладиган дараэага етиш учун қанча вақт кераклигини тахмин қилди.

- “Рома”нинг чўққига қайтиши учун бир неча йил керак бўлади. Моуриньо ҳаммасини эплашига аминман. Ўзим ҳам Моуриньодек мураббий қўл остида тўп тепишни истардим.

Жозе Хосеп Гвардиола, Диего Симеоне, Юрген Клопп ва Карло Анчелотти каби маҳоратли мураббийлар билан бир қаторда туради. Ҳар қандай ўйинчи вақтини бу мураббийлар билан ўтишини орзу қилади. Ютуқлар ҳам ғалаба қозонишни биладиганларни кутади. Моуриньо айнан шунақа мутахассис, - деди Даниэле Де Росси.

large_47

“Рома”га камхарж футболчи керак

“Рома” янги трансферларни амалга оширишда футболчиларнинг келиши катта маблағ талаб қилмайдиган вариантларга урғу бермоқда.

Жозе Моуриньо  эътиборига тушган  ўйинчилар орасида Флориан Гриллични ана шу тоифага киритиш мумкин. Римликлар 26 ёшли ярим ҳимоячини январда харид қилишни режалаштирмоқда.

Грилличнинг “Хоффенхайм” билан амалдаги шартномаси мавсум охирида якунланади. Римликларда уни арзонроқ нархда қишда харид қилиш имкони бор.

“Рома” мутасаддилари рўйхатида “Бавария” вакилларидан Корентен Толиссо ва Марк Рока  ҳам бор. 25 ёшли Рокани олиш у қадар муаммо туғдирмайди. Толиссо ёзда эркин агентга айланса-да, унинг катта маош талаб қилиши римликларга маъқул келмаяпти.

grillitsch-1024x728

Легионеримиз энг зўр футболчилар қаторида!

збек легионери катта суммага трансфер қилинади!

Шомуродов ва Абрахам. Моуриньо қудратли “Рома”ни яна кимлар билан қурмоқчи?

Тўпурар легионеримиз: Мен тезкормасман, техникам ҳам зўр эмас демайман, лекин...

Европа Чемпионлар лигасида қатнашадиган клуб “Навбаҳор” кўзлаган легионеримизга шартнома таклиф қилди

Шомуродов шошилмаса бўлмайди!

Бирорта нашр Шомуродовни асосий таркибга лойиқ кўрмади, Моуриньо эса...

Ана холос! “Рома” Шомуродовдан камроқ югуришни талаб қиляпти!

Шомуродовнинг ҳисоби бўш...

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×