Элдор Шомуродовнинг шериги Одил Аҳмедов ўйнаган жамоа билан келишувга эришди

“Рома”да Элдор Шомуродов билан бирга ўйнаётган арманистонлик Генрих Мхитарян профессионал футболчилик фаолиятини якунлаганидан кейин Россия Премьер-лигаси вакили “Краснодар” спорт директори бўлиб ишлайди.

Бир неча хориж матбуоти 32 ёшли футболчи “Краснодар” клуби хўжайини Сергей Галицкий билан бу борада келишиб олгани ҳақида ёзмоқда.

Маълумки, “Краснодар” клубида яқиндагина бутсаларни михга илган Одил Аҳмедов ўйнагае ва бу жамоа таркибида Россия чемпионати совриндори бўлган.

Генрих Мхитаряннинг амалдаги шартномаси мавсум охирида якунланади. Рим клуби унга янги битим таклиф қилмайдиган бўлди.

maxresdefault_10

“Рома” футболчисини “Спартак”да кутишяпти

Арманистон терма жамоаси сафида энг кўп гол урган Генрих Мхитарян мавсум охирида “Рома”ни тарк этади.

Рим клуби мутасаддилари ёши ўтиб қолаётган ярим ҳимоячига янги битим таклиф қилмайди.

Айни пайтда Мхитарянга Россия премьер-лигасидан қизиқиш борлиги айтилмоқда. Москванинг “Спартак” клуби унга шартнома таклиф қилишга тайёр.

Мхитарян жорий мавсумда “бўрилар” сафида 23 маротаба майдонга тушди, иккита гол уриб, бешта голли пас оширди.

Transfermarkt портали тажрибали ўйинчининг трансфер нархини 15 миллион еврога баҳоламоқда. “Спартак” уни ёзда эркин агент сифатида текинга олмоқчи.

220848_m

Моуриньо “Рома”ни чемпион қилади

“Рома” ҳимоячиси Рожер Ибаньес португалиялик бош мураббий Жозе Моуриньо қўл остида кўплаб совринларни қўлга киритиши, хусусан, Италия чемпионлигига эришишига чин дилдан ишонмоқда.

- “Рома”нинг кучли жиҳатлари кўп. Улардан бири  бу бош мураббий. Мен у билан бир тилда гаплашишим мумкин. У ҳақиқатан ўзига хос мураббий. Бу мавсум бўлмаса ҳам, кейингиларида Жозе “Рома”ни чемпионга айлантиради.

“Рома” билан Скудеттони қўлга киритиш мен учун азалий орзу, - деди  Рожер Ибаньес.

23 ёшли бразилиялик футболчида Италия паспорти ҳам бор. Аввалроқ, у Италия терма жамоаси учун ўйнашга тайёрлиги ҳам билдирганди.  Унинг римликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача тузилган.

rue8091071da1

Кумбулла охиригача курашади

“Рома”нинг 21 ёшли ҳимоячиси Мараш Кумбулла ўзига бўлаётган таклифларга эътибор қаратмай, Жозе Моуриньо бошқараётган жамоанинг асосий таркибига кириш учун курашадиган бўлди.

Corriere dello Sport нашрининг хабар беришича, албаниялик футболчи клуб спорт директори  Тьяго Пинтога ўзи бўйича тушаётган таклифларга рад жавобини беришни сўраган ва мақсади “Рома”да ўйнаш эканини маълум қилган.

Истеъдодли ҳимоячи римликлар асосий таркибига кира олмаётган бўлса-да, унга “Наполи”, “Фиорентина”, “Кальяри” ва “Торино” каби клублардан таклиф бўляпти.

Кумбулла жорий мавсумда 13 та ўйинда кўриниш берди. Унинг клуб билан ҳамкорлиги 2025 йилнинг ёзигача давом этиши белгиланган. Ёш ўйинчи 22 миллион еврога баҳоланмоқда.

кумбулла

“Рома”нинг кутгани бўлмади

“Рома” мутасаддилари ёзда Италия терма жамоаси сафида оғир жароҳат олган Леонардо Спинаццоланинг тикланишини интизорлик билан кутмоқда.

Аслида маҳоратли ҳимоячи ноябрь ва декабрь ойларида машғулотларга қўшилиб, янги йилдан сафга тўлиқ қайтиши кутилганди.

Лекин ўтказилган тиббий текширувлар Спинаццола тўлиқ тикланиши чўзилаётганини кўрсатди. Янги маълумотларга қараганда, у жамоа сафига келаси йилнинг февраль ойида қайтиши мумкин.

Жозе Моуриньодан ташқари, бу ҳимоячини Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини ҳам сабрсизлик билан кутмоқда.

461282_1

Ўруновнинг трансфери бўйича жиноий иш очилиши кутилмоқда. Ҳаммаси Остон ростини айтиб қўйганидан бошланган!

Яхшибоев "Реал"га гол урганидан кейин трансфер нархи қанчага ошди?

Бу жамоада Шомуродовга ўрин йўқ!

Шомуродов “Челси”, “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” футболчилари билан ўйнаши мумкин!

Ўруновни “Спартак”да нега ўйнатишмади? Сирлар очилмоқда!

Шомуродов “Олимпико”ни портлатди!

Россия клуби Ўруновни трансфер қилишга ўйланиб қолди!

Шомуродов шошилмаса бўлмайди!

Бирорта нашр Шомуродовни асосий таркибга лойиқ кўрмади, Моуриньо эса...

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар