Шомуродов рақамини ўзгартирди!

Sports.uz портали эътиборингизга “Женоа” клубига оид янгилик, хабар ва маълумотларни тақдим қилишни давом эттиради.

Шомуродов янги рақамда!

“Женоа” янги мавсумга тайёргарлик доирасида биринчи синов-назорат учрашувини Австриянинг “Штубай” жамоасига қарши ўтказди.

Учрашувда ҳисобни генуяликларнинг асосий ҳужумчисига айланиб бораётган Элдор Шомуродов киритгани ҳақида хабар берган эдик. 5:0 ҳисобида Давиде Баллардини шогирдлари ғалабаси билан якунланган баҳсда легионеримиз ярим соат ўйнади холос.

217528486_4757274070950142_2046626747501047495_n

Ушбу учрашувнинг видео трансляцияси ва фотолавҳаларида эътиборга молик вазият кузатилди. Элдор Шомуродов шу куни 11-рақамда тўп сурди. Ҳамюртимиз ўтган йили Италия чемпионатига кўчиб ўтганида 61-рақамни танлаган эди. Ўшанда Элдор Ростов вилоятининг минтақавий рақамини ростовлик мухлислар ҳурмати учун олганини айтганди.

Ҳозирча, расмий қайдномаларда Шомуродовнинг янги рақам олгани ҳақида маълумот йўқ. Буниси мавсум расман бошланганида маълум бўлади. “Женоа” А Сериядаги биринчи тур учрашувини Милан шаҳрида мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Интер”га қарши ўтказади.

217455042_4757240624286820_4500071642769837830_n

Унгача, генуяликлар “Инсбрук”, ПСЖ ва “Майнц-05” жамоалари билан ўртоқлик учрашувларида ўз имкониятларини синоадан ўтказиб олади.

“Женоа” дарвозабони кетди!

Генуяликлар Италия терма жамоаси дарвозабони Сальваторе Сиригуни таклиф этганидан кейин захира посбони Альберто Палеари клубдан кетишини айтганди.

Генуя клуби расмий тарзда дарвозабон билан хайрлашганини эълон қилди. Палеарини “Беневенто” кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди.

Альберто Палеари “Женоа”га ўтган мавсумда қабул қилинган эди ва А Серия учрашувларида уч маротаба майдонга тушган. Энди истеъдодли дарвозабон “Беневенто” таркибидан жой олиш учун курашади.

Paleari

“Женоа” порлаган футболчи фаолиятини якунлади

Швециялик ҳимоячи Андрес Гранквист фаолиятини якунлаганини эълон қилди. “Хельсингборг” жамоаси тарбияланувчиси бўлган Гранквист фаолияти давомида Англиянинг “Уиган Атлетик”, Нидерландиянинг “Гронинген”, Италиянинг “Женоа” ва Россиянинг “Краснодар” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Гранквист генуяликлар сафида 2011-2013 йилларда тўп тепган ва жами 64 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини икки маротаба нишонга олишга ҳам эришган. Шундан сўнг, тажрибали ҳимоячи “Краснодар” жамоаси таклифини қабул қилиб, 2018 йилгача Россия премьер-лигасида тўп тепди. Айтиш жоизки, 2014-2016 йилларда краснодарликлар шарафини ҳимоя қилган Одил Аҳмедов ҳам Гранквист билан бирга ўйнаган.

Швед футболчиси фаолиятининг охирги босқичини ўзини тарбиялаган “Хельсингборг”да ўтказди. У Швеция терма жамоаси сафида 2006-2019 йиллар давомида жами 88 та баҳсда майдонга тушиб, ҳимояни мустаҳкамлаш баробарида рақиблар дарвозасини тўққиз маротаба ишғол қилишга ҳам эришди.

60f2e8df02e8bd53897d8b0a

- Мен учун қийин давр бўлди. Ўз виждоним ва жамоадошларим олдида адолатли бўлиш учун қаттиқ курашдим. Ақлим фаолиятимни давом эттиришимни истаяпти, лекин танам турли муаммоларни юзага чиқара бошлади. Клубдагилар, оилам билан маслаҳатлашиб, бутсаларимни михга илишга қарор қилдим, - деди Гранквист.

Шомуродов янги мавсумда нечта гол ура олади? Элдор саволга жавоб берди!

Шомуродов янги мавсумда нечта гол уришини айтди!

“Тоттенхэм”да Шомуродовни кутган Моуриньо энди “Рома”дан Элдорни олишни талаб қилмоқда!

Шомуродов мутахассислар фикрини ўзгартирди!

“Женоа” Шомуродовга Украинадан рақобатчи олиб келмоқда!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдимомунжан Закиров
19/07/2021 13:10
Маколани чикаришдан один хатоларини тугрилаш керак.
Тугри еза оладиган журналистларни ишга олиш тавсия килинади
&
Турсун Ғани
19/07/2021 03:05
ЎТГАН ЙИЛИ ЭЛДОР РАСТОВ ВИЛОЯТИ ҲАЛҚИ ҲУРМАТИ УЧУН 61-РАҚАМДА ЎЙНАГАН БЎЛСА. БУ ЙИЛ ИТАЛИЯДА ЭЛДОРНИ ҲУРМАТ ҚИЛИБ 11-РАҚАМНИ БЕРИШАДИДА. МАЛАДЕЦ ЭЛДОР ОЛҒА БОСАВЕР.БУ ЙИЛ ФАҚВТ СЕНИНГ ЎЙИНЛАРИНГ БИЛАН ОВУНАМИЗ БИЗЛАР МТЖ ЎЛГАН ПАЙТДА ИТАЛИЯ А СЕРЯСИГА ЖЕНОАГА МУҲЛИСЛИК ҚИЛАМИЗДА.