“Спартак” биринчи кетадиган футболчи номини эълон қилди. У Ўрунов эмас!

Португалиялик мураббий Руй Витория қўл остига ўтган “Спартак” катта ўзгаришлар остонасида турибди. Шубҳасиз, клубдаги янгиланишлар ўтган йили “Уфа”дан трансфер қилинганидан буён ишлари юришмаётган легионеримиз Остон Ўруновни ҳам четлаб ўтмайди.

1200_1200_max

Руй Витория олдига жамоани Россия премьер-лигаси ғолибига айлантириш ва Европа Чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирокини таъминлаш вазифаси қўйилган. Бу мутахассис Австрияда ташкил этилган хорижий ўқув-машғулот йиғинлари давомида кўп футболчиларнинг имкониятини ўрганиб чиқди.

Энди қарор қилинадиган палла келди. Руй Витория ўзининг тактикаларида келиб чиққан ҳолда таркибни шакллантиришга киришди.

Руй Витория шахсан ўзи ўтказган таҳлиллардан кейин “Спартак”ни биринчи бўлиб тарк этадиган футболчи номини эълон қилди. Кутилмаганда, бу ўйинчи 21 ёшли Максим Глушенков экани айтилди. Кўпчилик, жамоани тозалаш лимитдан ўтиб кетган хорижликлардан бошланиши кутган паллада, португалиялик мутахассис умидли ёшлардан ҳисобланган россиялик футболчига чиқиш эшигини кўрсатиб қўйди.

Максим Глушенков ўтган мавсумни ижара асосида “Химки” жамоасида якунлаб, олтита ўйинда бир жуфт гол урганди. У энди яна ўзига бошқа жамоа қидиради.

42c20e321b36138f1ee1240b9d7fa2795f5500f683702432556372

“Спартак” хўжайини Леонид Федун ҳам жамоа олдига қўйилган вазифа ва таркиб борасида ўз фикрларини билдирди.

- Аввал ҳам айтганман, асосий мақсадимиз Чемпионлар лигаси. Охирги икки йилда таркибни шакллантириш учун жуда катта маблағ сарфладик, ротация қилдик. Бу жуда оғриқли кечди. Шунга қарамай, бу таркиб премьер-лигада иккинчи ўринни эгаллади. Ҳозир жамоа шаклланган, барча позициялар ёпилган, фақатгина битта ўнг қанот ҳимоячиси керак. Айни пайтда шу масала устидан иш олиб бориляпти. Легионерларга лимит бор, шу боис асосий эътиборни ички бозорга қаратганмиз, - деди Леонид Федун.

Ҳозир “Спартак” рўйхатида ўн нафар хорижлик футболчи – ҳимоячилар Самуэль Жиго, Лукас Айртон, ярим ҳимоячилар – Остон Ўрунов, Виктор Мозес, Йоррит Хендрикс, Квинси Промес, Алекс Крал, ҳужумчилар Жордан Ларссон, Эсекьель Понсе ва Педро Роша бор.

Россия премьер-лига талабига кўра, ҳар бир жамоа фақат саккиз нафар хорижлик футболчини қайдномадан ўтказиши керак бўлади.

193854_m

“Спартак” Остон Ўрунов борасида бир қарорга келиб бўлган. 20 ёшли футболчига асосий таркибдан жой берилмаслиги аниқ. Агар ёзги трансферлар якунлангунга қадар ҳамюртимизни трансфер қиладиган ёки ижарага оладиган жамоа топилмаса,  Остон Ўрунов мавсумни Миллий футбол лигасида иштирок этаётган “Спартак-2” таркибида бошлайди.

Легионеримиз янги жамоага ўтди!

Тўпурар легионеримизни УЕФА мусобақасига чақиришмоқда!

Легионеримизни ўйнатмаган жамоа премьер-лигадан четлатилади!

Шомуродов рақамини ўзгартирди!

Шомуродов янги мавсумда нечта гол ура олади? Элдор саволга жавоб берди!

Шомуродов янги мавсумда нечта гол уришини айтди!

“Тоттенхэм”да Шомуродовни кутган Моуриньо энди “Рома”дан Элдорни олишни талаб қилмоқда!

Шомуродов мутахассислар фикрини ўзгартирди!

“Женоа” Шомуродовга Украинадан рақобатчи олиб келмоқда!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
19/07/2021 21:48
ШУ БОЛА ХОР БЎЛДИДА РОССИЯДА. ОЧИЛМАЙ СЎНМОҚДА ОСТОН.
&
Ашуров Бахтийор
19/07/2021 22:44
Нимага ундай дийсиз?Аҳир ўзи маоши оз деб венгрия жамоасига ўтмадику.600000€га кўзи қиймаганда.Амалиёт йўқ,формадан ҳам,чикиб кетган бўлса керак.Тўғрироғи унга футбол керак эмас экан.
&
Турсун Ғани
20/07/2021 14:30
Балким, лекин келажаги бор йигит эди.

Минбар

Барча блоглар