
Фанатлар босими бошланди: Гвардиола, Ҳусановни ўйнатасанми?
Жаҳон футболидаги энг қудратли клублардан ҳисобланган “Манчестер Сити”нинг ФИФА шафеълигида янгича форматда ўтказилган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини эрта тарк этгани сенсация сифатида қабул қилинди.
Мусобақанинг гуруҳ босқичида кетма-кет учта учрашувда зафар қучган Хосеп Гвардиола шогирдлари бош совринга асосий даъвогар сифатида эътироф этилганди. Лекин плей-оффнинг биринчи учрашувидаёқ Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби “шаҳарликлар”ни чемпионатдан чиқариб юборди.
Айни пайтда экспертлар “Манчестер Сити”нинг навбатдаги муваффақиятсизлигини таҳил қилмоқда. Мутахассислардан ташқари мухлислар ҳам Хосеп Гвардиолага ўзбекистонлик марказий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановга етарли даражада ўйин амалиёт бермаётгани учун ўз эътирозларини билдиришяпти.
Хусусан, mancitynews.com сайти эксперти Дэвид Талли ўз таҳлилида мана шу масалаларни кўтарди ва омма эътиборига олиб чиқди.
“Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов бош мураббий Хосеп Гвардиола қарорига кўра, кейинги пайтда майдонда деярли кўринмаяпти. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати гуруҳида “Ал-Айн”га қарши учрашувда ўнг қанотдан жой олгани ўзбек футболчисининг мартда Англия кубогида “Борнмут”га (2:1) қарши баҳсдан кейин бир неча ой давомида биринчи бор майдонга тушиши бўлди.
Ҳусанов захирада қолдирилган “Ал-Ҳилол” билан бўлган учрашувда “Сити” тўртта гол ўтказиб юборгани ижтимоий тармоқларда мухлисларнинг Хосеп Гвардиола нега Абдуқодирни ўйнатмаётгани ҳақидаги саволларни келтириб чиқарди, - деб ёзмоқда Дэвид Талли.
Ушбу манба қуйида фанатларнинг ижтимоий тармоқларидаги муносабатлари келтирилади:
Reymi:
Ҳусанов жамоа келажаги. Диаш ва Аканжини йўқотинг.
Noble De Great:
Агар майдонга тушганида Ҳусанов ўз позицияда жуда зўр ўйнаган бўларди. Бу борада гаров ўйнашим ҳам мумкин. Лекин Хосеп Гвардиола уни ўйнатармикин?
Zinа #MAN CITY:
Ҳусановга кўпроқ ўйин вақти берилиши керак.
PhiStol:
Пеп янги мавсумда ҳам Абдуқодирни ўйнатмайди, деган хавотирим бор.
Spinada:
Ҳусановнинг тезлиги баланд, Диас ўрнига зўр номзод.
SoMpilo Mahlangu:
Келаси мавсумда Гвардиола яна Ҳусановни захирага михлаб қўймаса бўлди.
Таъкидлаш жоизки, Абдуқодир Ҳусанов 20 январь куни “Ланс”дан “Манчестер Сити”га кўчиб ўтганидан кейин икки ойдан кўпроқ вақт мобайнида Англия Премьер-лигаси, мамлакат кубоги ва Европа Чемпионлар лигасида жами тўққизта учрашув ўтказди.
21 ёшли ҳимоячининг бир неча баҳслардаги ҳаракатлари, хусусан, “Тоттенхэм”, “Реал”, “Ньюкасл” ва “Ливерпуль”нинг машҳур ҳужумчиларига қарши ўйини экспертлар томонидан юқори баҳолади. Ҳатто ўзбек легионери “Манчестер Сити”нинг февраль ойидаги энг зўр футболчиси сифатида эътироф этилди.
Бироқ Хосеп Гвардиола апрель ойидан бошлаб, Абдуқодир Ҳусановни бирорта учрашувда майдонга туширмади. Ҳамюртимиз фақатгина “Ал-Айн”га қарши баҳсда 61 дақиқа тўп тепди холос. Шу боис, айни пайтда Ҳусановнинг Манчестердаги келажаги ҳамон мавҳум бўлиб турибди.
Машҳур футболчи Ҳусановга ёрдам берадиган бўлди
Шомуродовнинг трансфери қанчага тушди?
Шомуродов трансферининг сўнгги шартлари маълум бўлди
Гвардиола Ҳусановни ўйнатмагани қозоғистонликлар эътирозига сабаб бўлди
Тезкор: Шомуродов қайси жамоани танлади?
Файзуллаев бразилияликларнинг “жаҳли”ни чиқарди!
Гвардиолага айнан Ҳусанов етишмади!
“Сити” Ҳусановнинг шериги билан музокара бошлади
Ҳусанов, Холандни табриклаб қўй!
Янги мураббий Файзуллаевга қандай баҳо берди?
Фикрлар