Дембеле Дортмунда ижарага олган уйини ахлатга тўлдириб ташлагани маълум бўлди

"Барселона" вингери Усман Дембеле Дортмунддан ижарага олган уйининг эгасига 20 минг 725 евро тўлашга мажбур бўлди. Бу ҳақда ESPN FC нашри хабар бермоқда.

Гап шундаки, 21 ёшли франциялик футболчи Дортмунддан Барселонага кўчиб ўтгач уй эгаси келиб уйни кўздан кечирганда шкаф ва музлатгичда ачиган овқатлар борлигини, бундан ташқари уй чиқиндиларга тўлиб кетганини кўрган. 15 662 евро ижара ҳақини суд орқали ундурган уй эгаси  юқоридаги ҳолат учун яна қўшимча 5 033 евро олган.

Эслатиб ўтамиз,   Дембеле “Боруссия” Дортмунд сафида 2016/17 йилги мавсумда тўп сурган эди. Шундан сўнг у 105 млн евро эвазига “Барселона”га кўчиб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!