Европани кўзлаган Умаровнинг ўйинига агентлар тўсқинлик қиляпти ва уни бошқа клубга ўтказишмоқчи!

Шаҳбоз Умаровнинг жамоаси БАТЭ сўнгги соврини ўтган йили қўлга киритиб, Беларусь кубоги финалида ғолиб чиққан эди. Ўша беллашувда фаол ўйнаган ҳамюртимиз ғалабага муносиб ҳисса қўшганди.

28adfa5e38c3794a2a5c5cc25e298_1

Куни кеча Борисов шаҳри жамоаси яна мамлакат кубоги финалида ўйнади.

Мавсум бошидан бери Шаҳбоз Умаровни бирорта учрашув қайдномасига киритмаётган БАТЭ бош мураббийи Александр Михайлов бу галги финалда ўзбек легионерисиз ўйнашни маъқул топди. Ҳал қилувчи баҳсда борисовликлар “Гомель”га 1:2 ҳисобида ютқазиб, совринни рақибга бой берди.

БАТЭ мураббийлар штабининг чемпионатнинг энг кучли легионериларидан бири, клубнинг энг қиммат футболчилари сирасига кирувчи Шаҳбоз Умаровнинг хизматларидан фойдаланмаётгани кўпчилик мухлису мутахассисларда савол келтириб чиқаряпти.

Аслида Умаров Беларусь чемпионатига Европанинг кучли лигаларини кўзлаб йўл олганди. Бошида ҳаммаси режадагидек кетди. “Энергетик-БГУ”да нималарга қодирлигини кўрсатган ҳамюртимиз мамлакатнинг энг қудратли клуби БАТЭдан таклиф олди. Бу жамоада ҳам етакчига айланди ва кейинги бекат – кучлироқ лигаларнинг қудратлироқ клублари бўлиши керак эди.

Лекин, афсуски, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг умидли ўйинчиларидан ҳисобланган Умаров майдондан ташқарида қолмоқда.

Ҳаммага маълумки, Шаҳбоз Умаров мавсумолди ўртоқлик учрашувларидан бирида янги бош мураббий Александр Михайлов уни икки марта қўпол сўзлар билан койиганидан кейин ҳамюртимиз ўйинни ташлаб майдондан чиқиб кетган эди.

Беларусь футболини ёритувчи by.tribuna.com сайти мутахассислари воқеаларнинг кейинги ривожини ўрганиб чиқди.

БАТЭ клуби раҳбарияти жамоанинг энг зўр ўйинчиси ва бош мураббий ўртасидаги вазиятни осон ҳал қилиш мақсадида Умаровни сотиб юбормоқчи бўлади. Клуб ўзи 100 минг еврога яқин маблағ сарфлаган ўйинчини етти баравар қимматига нархлади. Бироқ, Умаровни олмоқчи бўлган клублар кўпи билан 300 минг еврогача таклиф қилган уларга маъқул келмади.

Аслида Александр Михайлов Шаҳбозни ўринбосарлар таркибига жўнатганди. Умаров ҳам буни ўзини кўрсатиш учун имконият, деб қабул қилди. Бироқ ҳамманинг назари унга қаратилган паллада биринчи машғулотга келмади. Маълум бўлишича, ишга унинг агентлари аралашиб, ўринбосарлар машғулотига бормасликни тайинлаган экан. Мазкур сайт Умаровнинг иши билан икки агент шуғулланаётганини келтирмоқда.

Айрим мутахассислар агентлар бу орқали БАТЭга босим ўтказишга қарор қиляпти. Улар клуб ўйинчини кирган нархига сотиб юборишига эришмоқчи. Умаровнинг келажаги кўп жиҳатдан агентларга боғланиб қолгани айтилмоқда.

177731409_129579299188892_3744953611545657769_n

БАТЭ раҳбарияти можаро катталашиб кетмалигини олдини олиш мақсадида Шаҳбоз Умаровни асосий таркиб машғулотларига қайтарди. Александр Михайлов интервьюларидан бирида ўзбек футболчиси умумий гуруҳда  шуғулланаётганини айтган. Бироқ, ўйинларга нега жалб қилинмаётганини очиқламади.

Масалани ўрганаётган by.tribuna.com мутахассисларининг айтишича, Умаров ҳамон машғулотларда ва икки томонлама ўйинларда фаол иштирок этяпти. Лекин агентлари талабига кўра, бош мураббий Михайлов билан ярашиб олишдан ўзини олиб қочяпти. Бу амалда унинг ўйинларга қўйилмаётганига асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Манбаларнинг таъкидлашича, Умаровнинг агентлари ёзги трансферлар вақтида ўйинчининг бошқа клубга кўчиб ўтишига эришмоқчи. БАТЭ жамоа ўйинини ҳар томонлама кучайтира оладиган футболчи клубда қолиши керак, деган фикрда.

Бироқ, Умаровнинг ўйиндан ташқарида қолаётгани унинг трансфер суммасининг пасайишига сабаб бўляпти ва бу кетишда клуб хўжайинлари асосий активлари ҳисобланган Умаровни ўзлари кўзлаган нархга трансфер қила олмай қолади.

Трансферларга ихтисослашган transfermarkt.world порталида ҳамюртимизнинг Борисов клуби билан шартномас 2022 йилнинг 31 декабрга тузилгани кўрсатилган. Демак, клуб тезроқ бир қарорга келиши керак.

01F05495-942C-41FC-A6BB-06638854D63A-820x420

Бу вазиятда Умаровни ижарага бериш энг оптимал вариант сифатида эътироф этиляпти. Харидорлар йўқ эмас. Сўнгги маълумотларга қараганда, “Торпедо-БелАЗ” легионеримизни мавсум охиригача ижарага олиш ҳаракатларини бошлаб юборган.

Шомуродов “Рома”га керакли эканини исботлай олмади?

Моуриньо: МДҲ томонлардан яна бир ўйинчи олмасак бўлмайди!

“Спартак” Ўруновни суҳбатга чорлади. Мақсад аниқ!

"Олимпико"даги сўнгги голни урган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Легионеримиз ўзига Европанинг кучли лигаларига йўл очмоқда!

“Рома”нинг пўстагини қоқамиз!

Легионеримиз: Мураббий мен билан гаплашмай қўйди!

Шомуродов, энди сенга янада қийин бўлади!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Tohirbek
23/05/2022 21:46
sports.uz oxirgi paytlar Shomurodov.uz bulib qoluvdi A seriya tugab qolgan legionerlarga vaqt topdi Umarov bilan intervyu qililar aniq tiniq malumot olasizlar