Файзуллаев бўлмаганида ҳужумчиларимиз тўп келишини кутиб ўтирарди...
Россия матбуоти Аббосбек Файзуллаевни Премьер-лиганинг янги юлдузи, деб атади. Бу бежиз эмас, албатта. 20 ёшли футболчимиз шижоати сабабли “армиячилар” жамоасида асосий фигурага айланди.
Истеъдодли футболчимиз жорий йилнинг август ойида “Пахтакор”дан ЦСКАга кўчиб ўтган паллада янги жамоасидагилар уни яхши қабул қилишди. Легионеримизнинг Россияда ўйнаб кета олишига шубҳа билан қараганлар тезда фикрини ўзгартиришига тўғри келди.
Энг асосийси, Аббосбек Файзуллаев унча-мунча футболчиларни тан олмайдиган москвалик фанатларнинг ҳам меҳрини қозона олди. Буни мухлисларнинг ижтимоий тармоқлар орқали Аббосбек Файзуллаев ҳақидаги фикрларидан ҳам билиб олиш мумкин.
Sports.uz портали ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ЦСКА мухлисларининг Файзуллаев ҳақидаги мулоҳазаларини ҳавола этади.
Дед за ЦСКА:
Мухлислар ва мутахассислар иштирокида ўтказилаётган сўровномаларда Аббос доим биринчи ўринни эгаллаяпти. Алоҳида учрашувларда ҳам Файзуллаев энг зўри. Мухлислар уни ёқтириб қолди, рақиблар тинимсиз оёғига тепяпти. Аббосга саломатлик ва муваффақиятли ўйинлар тилаймиз.
VeniaminS:
Сўровномаларда энг зўри, деб топилаётгани адолатдан. Ўзини яхши томондан кўрсатмоқда.
Интерес:
Шубҳасиз зўр трансфер. Арзимаган харажат билан ўзини ишга юз фоиз бағишлай оладиган футболчи олиб келинди.
Drug01:
Бу футболчи ЦСКАга катта сюрприз бўлди.
ANATOLY KANDAUROV:
Файзуллаев Россия Премьер-лигасининг октябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси. Бу йигит зўр ўйнаяпти, муҳими, жуда барқарор. Балли!
Darvina:
Аббос, шундай ўйнашда давом эт! Бу ўйинчи жамоага жуда зўр киришиб кетди, кўп фойда келтиряпти, техникаси шунчаки ажойиб.
070slava:
Аббос ҳозир Премьер-лигада энг зўри!
Qwert00:
Аббос таркибда жуда кучайтирди. Энди бўш келмаслиги керак.
Carvalho7:
Аббос жамоанинг мусобақа жадвалида кўтарилишига ҳисса қўшмоқда. У бўлмаганида Чалов, Заболотний, Обляков каби ҳужумчилар рақиб жарима майдончаси ичида тўпни кутиб ўтираверарди ва биз жадвалнинг ўртасида бўлардик. Файзуллаев кескинлик ошира оладиган ЦСКАдаги ягона ўйинчи.
CSKA1980909:
Ҳаммаси режа бўйича кетяпти. Энг муҳими, Файзуллаевни қиммат нархга трансфер қилиш керак.
Pimenov1967:
Аббос, бўшаштирма, худди шундай давом эт!
Filman:
Аббос зўр бола экан. Жуда камтарин.
Kr12cer:
Бошида Давилани асосий таркибга, Файзуллаевни келажак учун олдик, дейишганди. Уч ой ичида Аббос асосий фигурага айланди, Давила 15 дақиқа ўйнаяпти.
Mikredarmy:
Файзуллаев ноябрда ҳам энг зўр ўйинчи бўлади.
Файзуллаевни олиб кетишади! ЦСКА мухлислари Аббос ҳақида яна нималар деяпти?
Файзуллаев Европадан яхши таклифни рад этмайди!
Легионерларимиз муҳтожларга овқат тарқатди (фото)
Файзуллаевнинг кучига Европага ўтганида баҳо берамиз!
Шомуродовни Италияда мен кашф қилганман, ҳали Элдорнинг ёрдами катта бўлади!
Файзуллаев Ўрунов дуч келган муаммоларга учрамайди
Файзуллаев, қўрқмай босавер!
Легионерларимиз чемпион “Ордабаси”да қоладими?
Шомуродов энг охирида, Ҳусанов эса йўқ!
Файзуллаев ўзбек футболининг кучли жиҳатини айтди
Файзуллаевни эмас, Мессини мақтанг!
Фикрлар