Италияда Ўзбекистон ўйинини алоҳида эътибор билан кузатадиган бўлишди

ФИФА кунлари муносабати билан Европа миллий чемпионатларида қисқа муддатли танаффус эълон қилинди.

Италия чемпионатида ўйнаётган Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўтган ойдаги ўқув-машғулот йиғини, Вьетнам ҳамда Хитой футболчиларига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб юборган эди.

Бу гал миллий терма жамоамиз сардори 2026 йилги жаҳон чемпионати доирасидаги расмий саралаш баҳсларида футболчиларга етакчилик қилади.

usa-uzb-turner

“Кальяри” турли қитъалардан келган ўйинчиларини терма жамоаларга кузатиб қўйди. Маълумотларга қараганда, Сардиния клуби мураббийлар штаби Элдор Шомуродовнинг Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги ўйинини алоҳида кузатади.

Бу ҳақда “Кальяри” фаолиятини атрофлича ёритиб келаётган  cagliarinews24.com сайти журналисти Элия Серра маълумот берди.

“Кальяри” футболчиларининг спорт формаси тез кўтарила бошлади. Бу Сардиния клуби мухлисларини халқаро учрашувлар учун мўлжаллаганган танаффусдан кейин катта натижаларга умидлантирмоқда.

Жамоа А Сериянинг охирги учрашувида сафарда “Ювентус”дан 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганига қарамай, ўйинчиларнинг ҳаракати Клаудио Раньерига муҳим нарсаларни кўрсатди.

Аниқ мисол келтирадиган бўлсак, ўзбек ҳужумчиси Элдор Шомуродов “Ювентус”га қарши майдонга тушиши билан катта тезлиги билан рақиб ҳимоячиларини саросимага солиб қўйди. Бу ҳолат легионернинг функционал тайёргарлиги сезиларли даражада кўтарилганидан далолат беради.

769726_680

Энди Клаудио Раньери халқаро танаффусдан кейин жамоасидаги аксарият ўйинчилар қатори Элдор Шомуродовнинг жамоадаги келажаги бўйича янгича ёндашувлар қилиши кутилмоқда, - деб ёзди италиялик журналист Элия Серра.

Бундан ташқари, яна бир таниқли журналист Лоренцо Ширру ҳам ўзбек легионерининг терма жамоа учун муҳим фигура эканига алоҳида тўхталди.

- Терма жамоалар ўйинига жалб қилинган Элдор Шомуродов  ҳам қисқа муддат “Кальяри” ихтиёрида бўлмайди. Клаудио Раньери жамоасида майдондаги ҳаракат вақти анча қисқарган футболчига Ўзбекистон миллий терма жамоасидан қўнғироқ бўлди. Бу чорлов Элдор А Серияда кам ўйин амалиётига эга бўлаётганига қарамай, унинг мамлакати ҳужумчига қанчалар ишонч билдираётганидан далолат беради.

Терма жамоа олдидаги масъулият Шомуродовга нималарга қодирлигини кўрсатиш, “Кальяри”га керак эканини исботлаш учун жуда яхши имконият бўлади, - деб ёзди Лоренцо Ширру.

IMG_0724

Элдор Шомуродов сардорлик қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш мусобақаси доирасида 16 ноябрь куни Туркманистон ва 21 ноябрда Эрон миллий терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

“Ланс” Ҳусановни қўйиб юборадиган бўлди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!