Муҳаммад Салоҳ машғулотга ойнаси синган машинада келди. Нима бўлган экан?
Коронавирус карантинидан кейин АПЛ жамоалари ҳам машғулотларга киришди. Чемпионликка яқин турган “Ливерпуль” футболчилари ҳам янги ўйинларга тайёргарликни бошлади.
Машғулотга етиб келган футболчилар орасида Муҳаммад Салоҳнинг олд ойнасида катта ёриқ бўлган машинада ташриф буюргани кўпчилик эътиборини тортди.
Англиялик журналистларнинг тахминича, Муҳаммад Салоҳ машғулотга келишда машинасига шикаст етказиб олган бўлиши мумкин.
Муҳаммад Салоҳ жорий мавсумда “Ливерпуль” учун 40 та учрашув ўтказиб, 20 та гол урди ва 9 та голли пас берди.
Фикрлар