Ads

Мадриднинг "Реал" жамоаси рекордчилари ҳақида қанчалик маълумотга эгасиз. Биз бугунда бошлаб "қироллик клуби" рекордлар китобига назар солиб ўтамиз. Ушбу мақоланинг биринчи қисмини қуйида ўқишингиз мумкин.

Энг кўп соврин ютган футболчи - Франциско Хенто
Хенто "Реал" таркибида 1953-1971 йиллар давомида тўп сурган. У ана шу давр ичида клуб билан биргаликда 23 та совринни қўлга киритди. Жумладан олти бор Чемпионлар кубоги ғолиби бўлди.

Майдонга тушган энг ёш футболчи - Мартин Эдегор
Норваэгиялик вундеркинд 2015 йилнинг 23 май оқшомида "Хетафе" билан учрашувда Роналдунинг ўрнига захирадан майдонга тушди. Ана шу пайтда Эдегор 16 ёшу 157 кунлик эди. Бу эса унга "Қироллик клуби" таркибида майдонга тушган энг ёш футболчи номини тақдим этди.

Майдонга тушган энг қария футболчи - Ференц Пушкаш
Венгриялик ҳужумчи 1965 йилнинг 21 ноябр санасида "Севилья"га қарши ўйинда клубдаги энг сўнги ўйинини ўтказди. Ўша пайтда Пушкаш 38 ёшу 233 кунлик эди. Шу тариқа Ференц клуб тарихида майдонга тушган энг қария футболчи сифатида тарихдан жой олди.

Испания чемпионатида энг кўп майдонга тушган футболчи - Рауль
Рауль 1994 йилда "Реал" сафида дебют қилган эди. У шундан сўнг "Реал" либосида 16 йил давомида Испания чемпионатида 550 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар посбонларини 228 марта ранжитишга муваффақ бўлган.

Испания кубогида энг кўп майдонга тушган футболчи - Карлос Сантильяна
1971-1988 йилларда "Қироллик клуби" либосини кийган Сантильяна кубок ўйинларида энг кўп майдонга тушган футболчидир. Карлос Қирол кубогида 84 та учрашув ўтказган.

Испания суперкубогида энг кўп майдонга тушган футболчилар - Рауль, Икер Касильяс
"Реал"нинг икки тарбияланувчиси Рауль ва Касильяс суперкубок ўйинларида 12 мартадан майдонга тушган ҳолда, бу борада ўзига хос рекорд ўрнатшган.

Халқаро мусобақаларда энг кўп майдонга тушган футболчи - Икер Касильяс
Касильяс 1999-2015 йилларда "галактикос" дарвозасини халқаро мусобақаларда 162 та беллашувда муносиб ҳимоя қилган. "Реал"нинг бошқа ҳеч бир футболчиси халқаро майдонларда бунчалик кўп учрашув ўтказмаган.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Блогдаги бошқа мақолалар

Испания чемпионатида дарвозабонларнинг рекордлари

Совриндорлар кушандалари ТОП-5

"Реал" рекордлар китоби: Хентодан Касильясгача (1-қисм)

Олий лига-2017. Пенальтидан энг кўп гол урган 6 футболчи

Ла лигада бир мавсумда энг кўп очко жамғарган жамоалар ТОП-10

"Реал"ни энг кўп бошқарган 7 мураббий

"Водий дербилари" чемпиони қайси жамоа?

Испания чемпионатида энг узоқ "қуруқ" ўйин ўтказган 5 дарвозабон

Олий лигада энг кўп гол урган легионерлар ТОП-12

"Водий дербилари" чемпиони қайси жамоа?

Испания чемпионатида энг узоқ "қуруқ" ўйин ўтказган 5 дарвозабон

Олий лигада энг кўп гол урган легионерлар ТОП-12

Александр Гейнрихдан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

"Милан"дан "Интер"га ўтган 8 футболчи

Испания чемпионатида энг кўп "хет-трик"ка эришган 5 футболчи

 Игор Сергеевдан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

Роналдунинг ЧЛдаги голсиз cериялари

Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (2-қисм)

"Манчестер Юнайтед"дан "Арсенал"га ўтган 6 футболчи

Ғофуров ва Турсуновда гол ёхуд легионерларимиз учун омадли ҳафта

"Милан дербиси"даги энг яхши 5 тўпурар

Мадрид дербисининг 5 тўпурари

Мадрид дербисининг 5 "гвардиячиси"

"Локомотив" - "Металлург" учрашувига оид 20 факт

"Арсенал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган 7 футболчи

"Шўртан" - "Қўқон-1912" учрашувига оид 10 факт

Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (1-қисм)

"Олмалиқ" - "Пахтакор" учрашувига оид 10 факт

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (1-ҚИСМ)

"НЕФТЧИ" - "ҚИЗИЛҚУМ" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

РУНИ ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ЖАМОА

"БУНЁДКОР" - "НАВБАҲОР" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАШЪАЛ" - "БУХОРО" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" - "АРСЕНАЛ" ТЎҚНАШУВИДА ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ФУТБОЛЧИ

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (2-ҚИСМ)​​​​​​​