Шомуродов фаолиятида ҳали бунақаси бўлмаган!

А Сериядаги ўрнини сақлаб қолиш учун курашаётган “Кальяри” чемпионатнинг 26-турида амалдаги чемпион “Наполи” билан куч синашади.

Мусобақа жадвалидаги вазият сардинияликлар учун ҳавас қилгулик эмас. Жамоа 25 та ўйинда тўртта ғалаба , еттита дуранг ва 14 та мағлубият билан 19 очко жамғарган ҳолда 19-поғонага тушиб қолган. Лига қоидасига кўра, охирги учта қаторда қолиб кетган жамоалар ўрнини қуйи лига етакчиларига бўшатиб беришига тўғри келади.

dfbdftg

Амалдаги чемпион “Наполи” ҳам  скудеттони қўлдан чиқариши аниқ бўлиб улгурган. Бош мураббий Лучано Спаллетти Италия миллий терма жамоасини бошқариш учун кетганидан кейин неаполликларнинг ўйинида кескин пасайиш кузатилди.

Айни пайтда “Наполи” 36 очко билан 10-ўринда бормоқда. Гарчи бу жамоа чемпионликни сақлаб қола олмаса-да, Еврокубоклар йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда. Ҳатто, назарий жиҳатдан кучли тўртликка кириб, келаси мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиши ҳам мумкин. Ана шу мақсадда, клуб хўжайинлари бош мураббийликка Франческо Кальцонени таклиф қилди. Бу мутахассис вазиятни ўнглаб, жамоани юқорига кўтариши керак.

“Кальяри” ва  “Наполи”нинг иккинчи даврадаги ўйини олдидан Элдор Шомуродовга боғлиқ қизиқарли ҳолат вужудга келди.

Бу жамоаларнинг Неаполдаги учрашуви 16 декабр куни бўлиб ўтган ва унда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучган эди. Ундан аввалги турда “Кальяри” қийин баҳсда “Сассуоло” устидан 2:1 ҳисобида иродали ғалабага эришган ва Элдор Шомуродовнинг голли паси жамоасига уч очко келтирганди.

Бироқ “Наполи”га қарши ўйинга тайёрланиш жараёнида ўзбек ҳужумчиси машғулот вақтида оёқ бармоғини синдириб олди. Бунинг оқибатида ўша пайтда юқори спорт формасини тиклаб улгурган Шомуродов “Наполи”га қарши ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайдиган бўлди.

Элдор операция қилини, унинг тикланиш жараёни уч ойга чўзилди.

Қизиқ томони шундаки, Шомуродов айнан “Наполи”га қарши бўладиган иккинчи давра ўйинидан олдин майдонга қайтишга муваффақ бўлди.

Бунгача 28 ёшли форвардимиз А Серияда “Наполи”, “Верона”, “Эмполи”, “Лечче”, “Болонья”, “Фрозиноне”, “Торино”, “Рома”, “Лацио” ва “Удинезе”га қаршижами ўнта  учрашувни ўтказиб юборишига тўғри келди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам Қатарда ўтказилган Осиё кубогида энг зўр тўпурар ва сардор бўлиб турган Шомуродов хизматидан фойдалана олмади.

Жароҳатлардан қутилиб, умумий гуруҳ машғулотларига кириша бошлаган Шомуродовнинг олдида катта синовлар турибди. Элдор чемпионатнинг қолган ўйинларида ўзини кўрсатишига тўғри келади. Ҳозирча, “Кальяри” сафида барча турнирларда жами 13 маротаба майдонга  тушган ҳамюртимиз ҳали гол ура олмаган ягона ҳужумчи бўлиб турибди.

А Сериянинг жорий мавсуми якунлашига ҳали яна 13 та учрашув бор. Бу ўйинларда Элдор Шомуродов ўз маҳоратини намойиш этишига умид билдириб қоламиз.

dfDCF

“Кальяри” ва “Наполи” учрашуви 25 февраль куни Тошкент вақти билан  19:00 да бошланади.  

Франциялик футболчилар Абдуқодир Ҳусановга қандай баҳо беряпти?

Раньери савол-жавобни Шомуродовдан бошлади!

Шацких Англияга ўтмаган, Шомуродов Италияни танлади, Файзуллаев эса...

Ўзбекистонда яна хорижга кетиши мумкин бўлган ўйинчилар борми?

Легионеримиз Европа Чемпионлар лигасида порлашни кўзлаяпти

Ўзбек клубига ютқазган футболчи катта ваъда бериб қўйди

Легионеримиз гол урди

Ўзбек ҳужумчисини Премьер-лига клуби ўз сафига қўшиб олди

Ўзбек футболчилари легионерга айланишга тайёр

“Навбаҳор”да ишлаган мураббий Файзуллаевни “Бавария”га ўтказиш йўлини айтди

Осиё кубоги футболчиларимизга янги жамоаларга йўл очди

Файзуллаевнинг Европада ўйнаш имконияти борми?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shakhzod
25/02/2024 14:19
Eldor baribir eng zori
Rasul M
25/02/2024 01:27
Eldor aka faqat zamenada otirsanizam mayli biz sizga muxlislik qilaveramiz lekin iltimos osha tomonlada yuring evropa xavosida...Uzbekistonda bolmasa sizniyam u klubdan bu klubga kochirishadi bular...
&
Тўлқин Хайит
24/02/2024 12:29
Ўтган 13та ўйинда биторта гол уролмаган бўлса қолган 13та ўйинда биронта урарда, ёки 13та ўйинда 13та гол.
&
+998911709159
23/02/2024 22:11
Элдор сени Моуринё синдирди эссиз иктидор