Шомуродов трансферини муҳокама қила бошлашди!

Яқинда Элдор Шомуродов ўзига бошқа клублардан чорлов бўлаётгани тўғрисидаги саволга жавоб берар экан, “Ювентус” томонидан қизиқиш бўлаётганидан мамнунлигини ва бу келажакда унинг фаолиятидаги муҳим қадам бўлишини айтган эди.

Италия матбуотида эълон қилинган ушбу мақоладан сўнг, “Ювентус” ва “Женоа”га тарафдорлик қиладиган мухлислар ижтимоий тармоқларда Элдор Шомуродов ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдира бошлади.

180593856_4530722680271950_3245028747742442143_n

Sports.uz  сайти эътиборингизга мухлислар муносабатини ҳавола этади.

Roberto Monanni:

“Эл Узбеко”нинг “Ювентус”даги ўйинини кўришни истайман. Мени Шомуродовнинг  УЕФА Чемпионлар лигасида қандай ўйнаши жуда қизиқтириб қўйди. Менимча, “Ювентус”га ўтиш Элдор учун олдинга ташланган катта қадам бўлади.

Alberto Carpe:

Менимча, Элдорнинг “Женоа” билан шартномаси бўла туриб, бошқа жамоалар ҳақида гапириши тўғри эмас. Аввало, Генуя клубида ўзига билдирилган ишончни ва трансфер суммасини тўлиқ оқласин, кейин “Ювентус” ҳақида орзу қилса бўлади.

Matteo Di Febo: (Alberto Carpe фикрига жавобан)

Агар Шомуродов “Ювентус”га ўтса, бу катта маблағ эвазига амалга оширилади. Шундай экан, у ўзига сарфланган пулни ортиғи билан қайтарган бўлади. Клуб трансферга қилган харажатидан ташқари яхшига фойда ҳам олади!

Giulio Solari (Alberto Carpe фикрига жавобан)

Ўзбек футболчисининг гапида ҳеч қандай муаммо кўрганим йўқ. “Ювентус” Европанинг етакчи жамоаларидан эканини тушуниш керак. Агар Шомуродов Турин клубига ўтишни истамайман, деганида бизга ёлғон гапирган бўларди. Элдорнинг “Ювентус”нинг унга қизиқаётгани ёқишини тан олгани туринлик мухлисларга ҳам ёқимли ҳолат аслида.

186423675_4571030269574524_7861892459994039709_n

Vittorio Dondo

Альваро Моратанинг Европа чемпионатидаги ўйинидан кейин, “Ювентус” мунтазам гол ура оладиган ҳужумчи олиш керак, деган қарорга келгандир. Ўтган мавсум охирида Элдор худди туринликлар кутганидек тўпурарлик маҳоратини намойиш қила олди.

Francesco Repetto

Шомуродовни яна бир мавсумдан кейин трансфер қилиш керак, деб ўйлайман. Ҳозир унинг трансфер нархи етарли даражада баланд эмас ва “Женоа” бу трансфердан кўп фойда қила олмайди. Агар Элдор янги мавсумни ҳам аввалги чемпионат якунидаги каби юқори даражада ўтказса, унинг трансфери кескин ошиб кетади.

Giacomo Sobrero:

Ўтган мавсумда Андре Пирло Шомуродовни трансфер қилганида буни унинг тажрибасизлигига йўйган бўлардим. Кўпни кўрган Максимилиано Аллегри уни олишига ишонмайман.

Monica Mariotti:

Элдорнинг ўйинларини Россия премьер-лигасида иштирок этганидан бери кузатиб келаман. У ерда ёрқин ўйнаган даврларни кўрганман. Худди шуни ўтган чемпионат охирида ҳам намойиш қилди. “Ювентус” бу трансферни пухта ўйлаб кўриши керак.

188634336_4594840983860119_908971708713846831_n

Ҳурматли мухлислар, сиз нима деб ўйлайсиз, Шомуродов “Женоа”да қолгани маъқулми? “Ювентус”га ўтса, Турин суперклубида ўйнаб кетиш имконияти қандай?

Фикрларингизни изоҳларда қолдиринг...

“Женоа”: Бу ҳужумчи ўзимизда қолиши керак!

Шомуродов қайси топ-клубга ўтмоқчилигини айтди!

Ҳамма ҳам Шомуродов бўлолмайди!

Шомуродов “Штутгарт”га ўтмагани сабаби маълум бўлди

“Тоттенхэм”да Шомуродовни кутган Моуриньо энди “Рома”дан Элдорни олишни талаб қилмоқда!

Шомуродов мутахассислар фикрини ўзгартирди!

“Женоа” Шомуродовга Украинадан рақобатчи олиб келмоқда!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Sherali Raxmatullayev
17/07/2021 23:32
Eldor yana bir mavsum Jenoada o'ynashi kerak, ayni damda Juventusga o'tish bu bilmadim qanchalik to'g'ri. Juventusda Eldordan ko'ra ancha kuchli futbolchilar ham zahirada qolib ketganini ko'p guvohi bo'lganmiz. Agar Romadan aniq bir taklif bo'lsa Romaga o'tgani maqul deb o'ylayman, chunki Romada zahirada qolmasdan yorqin o'yinlar ko'rsatish ancha ishonchliroq.
&
Эшалиев Шавкат
17/07/2021 16:47
Албатта "Ювентус"га, бошқа зўрроқ клубгами ўтиши зўр, супер жамоада супер ўйинчилар ўйнайди, Элдор ҳам супер ўйинчи, оллоҳ қўлласин, омадини берсин