Тезкор! Легионеримизнинг шартномаси бекор қилинади!

Россия матбуоти “Спартак” клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов билан амалдаги шартномани бекор қилишга тайёргарлик кўраётгани ҳақида маълумот тарқата бошлади.

Ўзбекистонлик легионер москваликлар билан 2020 йилнинг ёзида беш йиллик шартнома имзолаган эди. Остон Ўрунов “спартакчилар” сафида жами 9 та ўйин ўтказиб, битта гол уришга ҳам муваффақ бўлган.

GBjMOfcxbH2QzSWeu11skExKoS4CWqOt_medium

Бироқ, бу клуб раҳбарияти ўзбек футболчисини ўзлари билан келиша олмай қолган собиқ бош директор Шамиль Газизовнинг ўйинчиси, деб ҳисоблади ва унга клубдан жой бермади. Мураббийлар штаби ҳам ёш футболчимизга етарли даражада имкон бермай, уни бир неча марта сўнгги дақиқаларда майдонга туширди холос.

Ўрунов кўп вақтини “Уфа”да ўтказди. Шунга қарамай, жароҳатларининг кўплиги ва тайёргарлигининг пастлиги учун асосан захирада қолиб келди. Якунланган мавсумда Остон уфаликлар сафида 17 та учрашувда қатнашиб, самарали ҳаракатларни амалга ошира олгани йўқ.

Аксига олиб, “Уфа” премьер-лигани тарк этди ва улар Остон Ўруновни бир миллион еврога харид қилиш ҳуқуқидан фойдаланмайдиган бўлди.

Натижа Остон “Спартак”га қайтди. Энди у ўзига янги жамоа топишга мажбур бўладиганга ўхшаяпти. Сўнгги маълумотларга қараганда, Ўруновга Осиё мамлакатларидан таклифлар бўлаётган экан.

“Спартак”нинг собиқ футболчиси Дмитрий Комбаров бу борада фикр ҳам билдирган.

Бу Остон Ўруновнинг карьераси ва футболчининг келажаги борасидаги барча саволларни унингт ўзига бериш керак. Унга чорловлар бўлаётганининг ўзи яхшиликдан далолат беради, - деди Дмитрий Комбаров.

Ўрунов аслида “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. Лекин “шерлар” асосий таркибида майдонга тушмаган. Бир неча позицияларда ўйнай оладиган истеъдод эгаси профессионал футболчи сифатида “Навбаҳор”да шаклланган.

Наманганликлар сафида жами 51 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасига учта тўп киритган Ўрунов 2019 йили Тошкентнинг “Локомотив” жамоасига ўтиб кетди. Ёш ўйинчи пойтахт клубида ҳам кўр қолмади. Жами 13 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига битта тўп ёздирган ўйинчини 2020 йилнинг бошида “Уфа” трансфер қилди.

Ўрунов учун илк бор легионер сифатида ўйнаган Россия премьер-лигаси ўйинчилари жуда омадли келди. Ярим ҳимоячининг креатив ўйин услуби деярли барча грандларнинг эътиборини қозонди. Бироқ, ҳамюртимизни легионерга айланишида катта ҳисса қўшган Шамиль Газизовнинг ўйинчимиз фаолияти борасида қилган танловлари охир-оқибат хато бўлиб чиқди.

Энди Остон Ўрунов ўзига янги жамоа топишга мажбур. Хотиржам қиладиган томони ёш футболчи ўз ўйинини тиклаб олди. Мавсум охирига келиб, “Уфа”нинг асосий фигураларидан бирига айлана олганини кўрдик. Буни Сречко Катанец ҳам пайқади ва  Ўруновни Осиё чемпионатининг саралаш турнирига таклиф қилди. Остон Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги ўйинлари сонини еттитага етказиб, голлар ҳисобини очишга ҳам муваффақ бўлди.

oston-urunov-zabil-pervyj-gol-za-spartak_1600280291389713168

Бу ёғига Остон Ўруновга омад тилаймиз!

Ўзбек легионерини тўхтатиб бўлмаяпти. Унинг нархи ҳам ошмоқда!

Легионеримизнинг суперголи жамоасини биринчи ўринга олиб чиқди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ilhomjon Feyz
19/06/2022 00:26
Доим бизни футболимиз билан праблама... Бир нарсага ишонаман тагини суриштирса федерация амалдорлари айбдор бўлиб чиқади.
Zaur Axmed
18/06/2022 23:31
Ўрунов шартнома бандаларини бузмаса кетмайди московдан
&
Восток
18/06/2022 23:46
Энди навбахорда уйин бермайди бу бола
Marifjon Turajonov
18/06/2022 22:56
Navbahorda kutib qolamiz.
Oston Yana Navbahorda uzingni asil holingga qaytasan