Тўпурар легионеримиз жамоадан кетишини айтди

Бобур Абдухолиқовнинг Беларусь чемпионатидаги ўйини кўпчиликка манзур бўлди. Олий лиганинг 30 та учрашувида майдонга тушган легионеримиз рақиблар дарвозасини 26 та маротаба ишғол қилди.

Бу голлар ортидан “Энергетик-БГУ” ўз тарихида илк бор Беларусь чемпионатининг вице-чемпиони бўлди.

bd6c34f78ac195b7acac91a77d2e09b3

Бобур Абдухолиқовнинг ўзи мавсум давомида учта рекорд ўрнатди ва иккитасини такрорлади:

Меҳмонда урилган голлар — 16;

Легионерлар орасида мавсумда энг кўп гол урган — 26;

Легионерлар орасида гол+пас бўйича энг юқори балл — 32.

Шунингдек, Бобур мавсумдаги дубллар сони ва учрашувда жамоасига ғалаба келтирган голлар бўйича ўрнатилган рекордларни такрорлади.  

Кўпчилик мутахассис Бобур Абдухолиқов келаси мавсум жамоада қолиб, “Энергетик-БГУ”га Еврокубокларда ёрдам беришини истаганди. Лекин ҳамюртимиз якунланаётган шартномасини узайтирмайдиган бўлди.

- Келаси йили мен бошқа чемпионатда тўп тепаман, - деди Бобур Абдухолиқов.

Тўпурарлик маҳоратини намойиш этган ҳужумчимизга йил давомида турли жамоалардан таклифлар бўлгани сир эмас. Абдухолиқовнинг Шотландия, Туркия, Венгрия, Польша, Россия, Германия ва Осиёнинг бир неча клубларидан қизиқиш бўлгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Энди Бобур Абдухолиқов агентлари билан бирга ўзига мос жамоа танлаши керак бўлади. Табиийки, борадиган лигаси Беларусь чемпионатидан, танлайдиган жамоаси “Энергетик-БГУ”дан кучли бўлади.

Шу ўринда, 25 ёшли ҳужумчимиз Беларусь чемпионатидаги сермаҳсул ўйинлари туфайли бир неча индивидуал совринлар билан тақдирланганини эслатиб ўтамиз.

Хусусан, Бобур чемпионатнинг энг яхши футболчиси, тўпурари ва ҳужумчиси номинацияларида ғолиб бўлиб, бирданига учта соврин соҳибига айланди.

Шунингдек, “Энергетик-БГУ” клуби тарихида бир мавсумда энг кўп гол урган футболчи бўлди.

Бобур Абдухолиқовнинг бу натижалари унинг Ўзбекистон миллий терма жамоасига қайтарилишига сабаб бўлди. Мамлакатимиз бош жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец уни ноябрь ойидаги йиғинга таклиф қилиб, Россия терма жамоаси билан бўлган ўртоқлик учрашувида майдонга туширди.

Бобур Абдухолиқов “Насаф” футбол клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Истеъдодли футболчи қаршиликлар сафида 2016 йилдан 2021 йилгача тўп тепган. Бу жамоа таркибида Ўзбекистон чемпионати, мамлакат кубоги ва Осиё чемпионлар лигаси мусобақаларида гол уришга муваффақ бўлган.

715381_680

Абдухолиқов фаолиятида Украина қилган омадсиз сафари ҳам бор. “Рух” клуби билан шартнома имзолаган Бобур ўзига асосий таркибда бирор марта имконият берилмаганидан кейин, бу клуб билан келишувни бекор қилди.

Шундан сўнг, омадини синаш мақсадида ўтган йили ёзда Беларусь чемпионатига йўл олди. Бу мамлакатдаги бир ярим йиллик фаолияти давомида ўзининг тўпурарлик қобилиятини намойиш эта олди.

Энди тез кунларда Бобур Абдухолиқовдан катта янгилик кутамиз.

"Рома"ни қутқарган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Яна бир клуб Шомуродовни сўради, “Рома” жавоб қайтарди!

Японияда гол урган Шомуродов ўйиндан кейин ўткир фикр билдирди!

Вазият Шомуродов истагандек эмас!

Шомуродовнинг голи “Рома”ни мағлубиятдан қутқарди. Энди Моуриньонинг муносабати ўзгарадими?

Ўрунов жамоасиз қолганининг ҳақиқати очилди!

Шомуродов ва Абрахамдан кейин Дибала ҳам “Рома”дан кетадиган бўляпти!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!