Шомуродов Мбаппе ва Неймарга қарши ўйнайди ёхуд “Женоа” лагеридан янгиликлар

Sports.uz сайти Элдор Шомуродов ўйнаётган “Женоа” клуби фаолиятига доир қизиқарли янгилик, хабар ва маълумотларни ўзбекистонлик футбол мухлислари эътиборига ҳавола қилишда давом этади. Марҳамат янгиликлар билан танишинг.

“Женоа” юлдузли ПСЖга қарши саф тортади

“Женоа” расмий сайти мавсумга тайёргарлик жараёнида ПСЖ билан ўртоқлик учрашуви ўтказилиши ҳақида хабар тарқатмоқда. 24 июлга белгиланган ушбу баҳс Франциянинг Орлеан шаҳридаги “Stade Omnisport de la Source” стадионида ташкил этилади.

Айни пайтда “Женоа” футболчилари Австриянинг Нойштифт-им-Штубайталь шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда ва машғулотлардан ташқари 17 ва 21 июль кунлари иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Килиан Мбаппе ва Неймар каби юлдузлар тўп тепаётган ПСЖ Франциянинг энг совриндор клубларидан ҳисобланади, - деб маълумот бермоқда “Женоа” матбуот хизмати. 1970 йилда тузилган клуб футболчилари миллий миқёсда 42 та совринни қўлга киритган. Парижликлар 9 карра мамлакат чемпиони, 14 бор Франция кубоги соҳиби, 9 карра Лига кубоги ва 10 бор Суперкубок ғолиби бўлган. Халқаро майдондаги ягона ютуғи 1996 йилда УЕФА Кубок эгалари кубогидаги бош соврин ҳисобланади.

210714_GENOA_PSG.1

Элдорга яна бир рақобатчи келади

“Женоа”нинг энг кучли чизиғи шубҳасиз ҳужумдир. Давиде Баллардини эса рақобатни янада кучайтириш мақсадида янги ҳужумчиларни таклиф этмоқда. Маълумотларга қараганда, “Кальяри”нинг 23 ёшли колумбиялик футболчиси Дамир Сетер фаолиятини Генуя клубида давом эттиради.

Сетер “грифонлар” учун тиббий кўрикдан ўтиб бўлган ва янги клуби билан расмий шартномага имзо чекиши қолди холос.

2018 йилда Италияга келган колумбиялик футболчи “Кальяри” сафида А Серияда олтита учрашувда қатнашганидан кейин қуйи лигалардаги “Олбия”, “Кьево” ва “Пескара” каби клубларда ижара асосида тўп сурган.

Жисмонан бақувват бўлган Сетер энди А Серияда ўзини кўрсатиш учун катта тажриба тўплагани айтилмоқда.

63735195527986

“Женоа”ни жиддий синов кутмоқда

А Сериянинг янги мавсуми жадвали эълон қилинганидан хабар берган эдик. “Женоа” бош мураббийи Давиде Баллардини бўлажак рақиблар жиддий эканини алоҳида таъкидлади.

- Чемпионат старти биз учун жуда оғир бўлади, лекин бу яхшиликка. Биз энг яхши сифатларимизни кўрсатишимиз керак. Албатта, биз дастлабки турларда тўқнаш келадиган рақиблардан кучли эмасмиз. Лекин энг яхши ўйинимизни намойиш қилишимиз керак. Кетма-кет икки учрашувни чемпионатда ғолибликка даъвогар бўлган “Интер” ва “Наполи”га қарши ўтказамиз. Биз тайёр бўлишимиз шарт, - деди Баллардини.

Shomurodov-Genoa-2021.956x538

“Женоа”га Европа чемпиони келди

Генуя клуби “Торино” билан шартномасини бекор қилган Италия терма жамоаси дарвозабони Сальваторе Сиригу билан шартнома имзолагани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда. Манбаларнинг хабар беришича, “Женоа” 34 ёшли голкипер билан 2022 йилнинг ёзигача шартнома тузган. Клубда келишувни автоматик тарзда бир йилга узайтириш ҳуқуқи бор.  

1741420692_0_161_3071_1888_1920x0_80_0_0_d900bfcce88508677adbcb4fe024c2b5

“Женоа”: Бир дарвозабон ортиқча!

Янги мавсумда “Женоа” дарвозасини катта эҳтимол билан Маттиа Перин қўриқлайди. Сафга Италия терма жамоаси сафида Европа чемпиони бўлган Сальваторе Сиригу қўшилиши ойдинлашди. Ўз вақтида термада ўйнаган Фелерико Маркетти захира дарвозабони бўлишга розилик берди.

Яна бир посбон Альберто Палеари эса Генуядан кетиши керак. Хабарларга қараганда, бу дарвозабонга “Беневенто” қизиқиш билдирмоқда. “Женоа” уни ижарага жўнатишга тайёр.

ErrqiJHW4AAJFCX-1024x683

Шомуродов трансферини муҳокама қила бошлашди!

“Женоа”: Бу ҳужумчи ўзимизда қолиши керак!

Шомуродов қайси топ-клубга ўтмоқчилигини айтди!

Ҳамма ҳам Шомуродов бўлолмайди!

Шомуродов “Штутгарт”га ўтмагани сабаби маълум бўлди

“Тоттенхэм”да Шомуродовни кутган Моуриньо энди “Рома”дан Элдорни олишни талаб қилмоқда!

Шомуродов мутахассислар фикрини ўзгартирди!

“Женоа” Шомуродовга Украинадан рақобатчи олиб келмоқда!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
cr7 lm10 $$ss
16/07/2021 14:23
Yaxshi õyin bõladi