Почеттино фаолиятини "Тоттенхэм"да якунлаши мумкин

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино ўзининг “шпорлар” сафидаги келажакдаги ҳақида тўхталиб ўтди.

“Бу ерда яна 20 йил қолишни истайман. Умуман олганда эса фаолиятимни “Тоттенхэм”да якунлашиб ҳам мумкин. Бутун эътиборим жамоага қаратилган. Мен ушбу жамоага тарихий натижаларни қайд этишида ёрдам беришни хоҳлайман. Бу ерда ишлашдан бахтиёрман”, - дейди аргентиналик мутахассис.

Маълумот учун, 46 ёшли Почеттинонинг “Тоттенхэм” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!