
"Тоттенхэм" МЮга қарши ўйинни янги стадионда ўтказмоқчи
Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби имкон қадар тезроқ янги стадионга кўчиб ўтишни истамоқда.
Building нашри тарқатган хабарга кўра “шпорлар” пудрадчилардан янги аренани 13 январгача, яъни, АПЛнинг “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳсигача фойдаланишга топширишларини сўрашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Тоттенхэм”нинг янги стадиони дастлаб 15 сентябрда фойдаланишга топширилиши маълум қилинган эди. Аммо, шундан сўнг маълум сабабларга кўра стадионни эксплуатацияга топшириш жараёни чўзилиб келмоқда.
Айрим хабарларга қараганда эса “Тоттенхэм” жорий мавсумни ҳам “Уэмбли”да ўтказиши мумкин.
Фикрлар