"Тоттенхэм" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ярим ҳимоячиси Эрик Дайер жорий 2018 йилда бошқа майдонга туша олмайди.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра 24 ёшли англиялик футболчи жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди ва кўричагини олдирди.

Маълумот учун, Дайер жорий мавсум “шпорлар” сафида премьер-лигада 13та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 2та гол киритишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!