
"Тоттенхэм" қишки трансферлар учун 100 миллион евро сарфламоқчи
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби қишки трансферлар чоғида ўз таркибини сезиларли тарзда кучайтирмоқчи. Бу ҳақда Sunday Express нашри хабар бермоқда.
Унга кўра “шпорлар” раҳбарияти давралар оралиғида амалга ошириладиган харидлар учун 100 миллион евро ажратмоқчи. Уларнинг асосий трансфер нишони эса "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Эрик Байи ҳамда "Лион" хавбеки Танги Ндомбеле ҳисобланади.
Эслатиб ўтиш лозимки, ёзда “Тоттенхэм” бирорта ҳам трансферни амалга оширмаган эди.
Маълумот учун, лондонликлар АПЛниннг ортда қолган 8та туридан сўнг мусобақа жадвалида 5-поғонани эгаллаб туришибди.
Фикрлар