Абрахам Моуриньога катта ваъда берворди

“Рома” футболчилари учун мавсум муваффақиятли якунланди. Пойтахт “бўрилар” УЕФА таснифидаги Конференциялар лигасининг биринчи ғолиби сифатида тарихда ном қолдирди.

Жамоа тўпурари Тэмми Абрахам ижтимоий тармоқлар орқали ўз ҳиссиётларини мухлислар билан ўртоқлашмоқда.

Англиялик футболчи инстаграмдаги саҳифасига Конференциялар лигаси кубоги билан тушган расмини қўйиб, “Биз ўзимизга ишондик, натижага эришдик. Биз Европа чемпионимиз, тарих яратилмоқда”, деб ёзди.

Унинг гапига жавоб Жозе Моуриньо “Европа лигаси соврини етишмаяпти”, - деган изоҳ қолдирди.

Абрахам буни эътиборсиз қолдирмади ва “Кейингиси Европа лигаси бош соврини бўлади”, деб жавоб берди.

Маълумки, “Рома” Конференциялар лигаси ғолиби сифатида кейинги мавсумни Европа лигасида ўтказади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!