"Барселона"нинг ҳамкорлари Мессининг ПСЖга ўтишига тўсқинлик қилмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мессининг ПСЖ билан шартномаси барбод бўлиш хавфи остида. Каталония клубининг ҳамкорлари Париж апелляция судига ариза билан мурожаат қилишди.

Европа Комиссиясига Лео Пари Сен-Жермен билан имзолаши мумкин бўлган шартнома молиявий фэйр-плей туфайли рўйхатга олинмаслиги ҳақида шикоят юборилган. Бу иқтисодий фактларга асосланган.

ПСЖнинг умумий даромадига қараганда иш ҳақига пул сарфлаш фоизи "Барселона" никидан бироз ёмонроқ. 2019/20 йилги мавсумда Париж жамоасининг даромадлари ва тўланган маошлар кўрсатгичи 99%, "Барса"да ушбу кўрсатгич 54% эди. Шу сабабли адвокат Хуан Бланко Парижга судга мурожаат қилди.

Шу тариқа “Барса” ҳамкорлари ​молиявий фэйр-плейга асосланиб, ​Месси ва Париж клуби ўртасидаги имзоланиши мумкин бўлган шартномага тўсқинлик қилмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!