Биласизми? Клопп истаган пайт "Ливерпул"дан кетиш ҳуқуқига эга
Юрген Клопп ва "Ливерпуль" ўртасида имзоланган шартномада ўзига ҳос бир банд келтириб ўтилган.
The Independent нашри тарқатган хабарга кўра германиялик мутахассисда мерсисайдликлар билан шартнома муддати якунланмасидан Бундеслига клубига кўчиб ўтиш ҳуқуқи мавжуд. Таъкидлаш керакки, томонлар ўртасидаги келишув 2024 йилга қадар имзоланган.
Маълумот учун, Клопп “Ливерпул”ни 2015 йилдан буён бошқариб келмоқда. Ўтган давр мобайнида унинг бошқарувидаги жамоа УЕФА Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва Клублар ўртасидига жаҳон чемпионати ғолиби бўлди.
Фикрлар