"Интер" сўнгги 10 йилдаги энг яхши натижасини қайд этди

Италия А Серияси 28-тури доирасида Антонио Конте бошқарувидаги "Интер" "Парма"га сафар қилиб, иродали ғалабани қўлга киритди.

Чемпионат 28-туридан сўнг "нерадзуррилар" 61 очко тўплашди. Бу клубнинг 2008/09 мавсумидан (66 очко) кейинги энг яхши кўрсаткичи ҳисобланади.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, ўша мавсумда "Интер" азалий рақиби "Ювентус"дан 10 очко кўп жамғариб, мамлакат чемпионлигини қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!