Клопп «Челси»дан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?

«Уотфорд» билан кечган ўйинни эслатишни тўхтатсангиз хурсанд бўлардим. «Челси» билан ўйин эса ёмон ўтмади, назаримда. Биринчи таймда бизда бир нечта қулай имкониятлар бўлди. Мане голга жуда яқин келди. Иккинчи гол барчасини ўзгартириб юборди. «Челси» тартибли ҳимояланди. Адрианни айблаш хато бўлар эди. Биринчи голгача у жуда кўплаб сейвларни амалга оширди.

Буни қабул қилиш зарур. Биз сўнгги 3 ҳафтада қийин ўйинларни ўтказдик. «Атлетико»ни ўйламаяпман. Олдинда «Борнмут»га қарши премьер-лига беллашуви кутиб турибди»,- деди Клопп.

Маълумот учун, «Ливерпуль» охирги 4 та баҳснинг 3 тасида рақибларига имкониятни бой берди.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!