Клопп "Ливерпул"га келиб қўшилган япониялик футболчининг ўйини ҳақида нималар деди?
"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп бош мураббийи кеча Англия лига кубогининг 1/32 финалидан ўрин олган “Эвертон”га қарши ўйинда дебют қилган япониялик футболчи Такуми Минамино ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Ҳаммаси супер! У айнан биз истаган футболчи. Нотаниш жамоада биринчи марта ўйнаш қийин албатта. Аммо, Минамино ўзини йўқотмади. Унинг майдонда амалга оширган ҳаракатлари ва тўп билан қилган муносабатлари жудаям ажойиб эди. У ўйин давомида ҳамиша ҳужум чизиғини қўллаб-қувватлади. У чарчаганга ўхшамади, лекин биз уни ҳозирча яхши билмаймиз ва шу боис захирага олишга қарор қилдик”, - дейди германиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" Минаминони жорий қишки трансферлар даврида "Ред Булл Зальцбург"дан 10 млн евро эвазига сотиб олди.
Фикрлар