Хабарингиз бор "Ливерпуль" клуби кеча Англия кубогининг 4-раунди доирасида ўз майдонида "Шрусбери" (1:0) клуби устидан ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, мерсисайдликлар "Энфилд"да ўтказилган сўнгги 40 та ўйиндан буён умуман ютқазишмаяпти. Юрген Клопп жамоаси ушбу учрашувларнинг 35 тасида зафар қучган бўлса, фақатгина 5 тасида дуранг қайд этган. Бундан ташқари “Ливерпуль” ушбу баҳсларнинг 7 тасида ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормаган.

Маълумот учун, “Ливерпуль” сўнгги бор ўз майдонида 2018 йилнинг 26 сентябрида мағлуб бўлган эди.